Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

163-боб. Маййит ҳақида мақтовли сўзларни гапириш хусусида

949/1. Анасдан р.а. ривоят қилинади. Саҳобалар бир жаноза олдидан ўта туриб, маййитни яхшилик билан сифатлаб мақташди. Шунда Расулуллоҳ  с.а.в. : «Вожиб бўлди», дедилар. Сўнгра бошқа жаноза олдидан ўтиб, маййитни ёмонлик билан сифатлаб қоралашди. Расулуллоҳ  с.а.в.  яна «Вожиб бўлди», дедилар. Умар ибн Хаттоб р.а.: «Нима вожиб бўлди?» деганларида, Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ҳалиги яхшилик билан сифатланган кишига жаннат, ёмонлик билан сифатланган кишига дўзах вожиб бўлди. Сизлар эса, Аллоҳнинг ердаги гувоҳларидирсиз», деб айтдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

950/1. Абул Асваддан р.а. ривоят қилинади. Бу зот: «Мадинага бориб, Умар ибн Хаттоб р.а. ҳузурларида ўтирган эдим. Бир тобутни олиб ўтиб қолишди. Шунда маййит яхшилик ила сифатланди. Умар ибн Хаттоб р.а.: «Вожиб бўлди», дедилар. Сўнгра бошқаси олиб ўтилди. Ундаги маййит ҳам яхши сифат ила мақталди. Умар ибн Хаттоб р.а.: яна: «Вожиб бўлди», дедилар. Кейин учинчи маййитни олиб ўтишди. Уни ёмонлик ила сифатлашди. Умар ибн Хаттоб р.а.: «Вожиб бўлди», дедилар. Шунда мен: «Нима вожиб бўлди эй Мўминлар амири?», деб сўраган эдим, Умар ибн Хаттоб р.а. худди Расулуллоҳ  с.а.в.  айтганларидек: «Қай бир мусулмон кишининг яхши эканига тўрт киши гувоҳлик берса, Аллоҳ уни жаннатига киргизади», дедилар. Шунда биз: «Учта бўлса-чи?» деб сўрадик, «Учта бўлса ҳам», дедилар. «Иккита бўлса-чи?» деган эдик, «Иккита бўлса ҳам», дедилар. Аммо «Битта бўлса-чи?» деб сўрамадик», дедилар. Имом Бухорий ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио