954/1. Ибн Умардан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. Самуд қавмининг диёри Ҳижр номли жойга етганларида, саҳобаларга: «Мана бу азобланаётганлар ерига фақат йиғлаган ҳолда киринглар. Агар йиғламасанглар, кирманглар. Ана шунда уларга етган нарса сизларга етмайди», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Бошқа ривоятда Расулуллоҳ с.а.в. , қачонки Ҳижр номли жойдан ўта туриб: «Ўз жонларига зулм қилган мискинлар диёридан йиғлаган ҳолда ўтинглар. Уларга етган мусибат сизларга ҳам етиб қолмасин», деб, бошларини ўраб, ўша водийдан тезлик ила чиқиб кетдилар.
|