Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

162-боб. Маййитга садақа қилиб, унинг ҳаққига дуо йўллаш ҳақида

Аллоҳ таоло:

 

«Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: «Парвардигоро, Ўзинг бизларни ва бизлардан илгари иймон билан ўтган зотларни мағфират қилгин», (Ҳашр сураси, 10-оят) деб айтган.

 

947/1. Оишадан р.а. ривоят қилинади. Бир киши Расулуллоҳга  с.а.в. : «Онам тўсатдан вафот этиб қолди. Гумон этишимча, агар (ўлишидан олдин) гапира олганида, бирор садақа қилиб кетган бўлар эди. Энди мен унинг номидан садақа қилсам, онамга савоби борадими?» деганида Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ҳа», деб жавоб қилдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

948/2. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Агар инсон вафот этса, унинг амали тўхтаб қолади. Фақат уч нарсада тўхтамайди, яъни номаи аъмолига ёзилиб боради. 1. Садақаи жория, яъни давом этувчи ва йўлга қўйилган садақа. 2. Манфаатли илм, яъни таълим берилган илм ва ёзиб қолдирилган асар. 3. Ота-онасига дуо қилувчи солиҳ фарзанднинг ортда қолдирилиши», деб айтдилар. Имом Муслим ривоятлари.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио