Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

155-боб. Маййитга жаноза намозини ўқиш, қабристонгача олиб бориш ва дафн маросимида қатнашишнинг фазилати ҳамда жанозада аёллар иштирок этишининг кароҳияти тўғрисида

928/1. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Кимки жаноза ўқиб тугатилгунча ўша ерда ҳозир бўлса, бир қийрот миқдорича савобга эга бўлади. Кимки дафн этилгунча ҳозир бўлса, икки қийрот миқдорича савобга эга бўлади», деганларида, саҳобалар: «Икки қийрот деганингиз нима ўзи?» деб сўрашди. Шунда у зот: «Иккита улкан тоғ миқдорича», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

929/2. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Кимки мусулмон кишининг жаноза намозида ва дафн маросимида имон ила ҳамда савоб умидида иштирок этса, икки қийрот ажр билан қайтади. Ҳар бир қийрот Уҳуд тоғи миқдоричадир. Кимки дафн этилишидан олдин жаноза намозининг ўзини ўқибоқ қайтса, бир ажр билан қайтади», дедилар. Имом Бухорий ривоятлари.

 

930/3. Умму Атиййадан р.а. ривоят қилинади. Бу саҳобия аёл: «Биз аёллар жанозага қатнашишдан қайтарилдик. Лекин қайтариқ таъкидланган ҳолда эмас», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио