Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

156-боб. Жаноза намозини ўқувчилар кўп бўлишини ҳамда уч сафдан зиёда бўлишларининг маҳбублиги ҳақида

931/1. Оишадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Бирор киши вафот этса, мусулмонлардан бир жамоат унга жаноза намози ўқишса ва уларнинг ададлари юзтага етса, ҳаммалари шу маййитга шафоатларини тақдим этишса, яъни гуноҳи кечирилишини сўрашса, албатта барчаларининг шафоатлари унга нисбатан қабул қилинади», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

932/2. Ибн Аббосдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Бирор мусулмон вафот этсаю, унинг жанозасида Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмаган қирқ киши иштирок этса, уларнинг шафоатлари маййитга нисбатан қабул қилинади», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

933/3. Марсад ибн Абдуллоҳ Язанийдан р.а. ривоят қилинади. Молик ибн Ҳубайра р.а. қачон жаноза намозини ўқимоқчи бўлиб, жамоатдагиларни оз деб ҳисобласалар, уларни уч сафга ажратардилар. Кейин: «Мен Расулуллоҳнинг  с.а.в. : «Қайси бир кишига уч саф бўлиб жаноза намози ўқилса, унга жаннат вожиб бўлади», деб айтганларини эшитдим», дедилар. Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио