927/1. Расулуллоҳнинг с.а.в. мавлолари Абу Рофеъдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Кимки бирор ўликни ювиб, ундаги айбларни беркитса, Аллоҳ таоло уни қирқ марта мағфират қилади», дедилар. Имом Ҳоким ривоятлари. Бу ҳадис Муслимнинг шартларига биноан саҳиҳдир.
Фойда: Юзи ўзгариб кетган ёки қабрида илон кўриб қолинган маййитнинг айбини ёпиш шартдир. Агар маййит фосиқ бўлса бошқаларга ибрат бўлиши учун айбини айтишнинг зарари йўқ.
|