Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

153-боб. Дод-вой солмасдан ҳамда маййит фазилатларини айтмаслик шарти билан ўлганда йиғлашнинг жоизлиги ҳақида

Дод-войлаб йиғлаш ҳаром амаллардандир. Биз, иншааллоҳ, бу ҳақда «Қайтариқлар» китобида келтирамиз. Аммо агар ўлган киши ўлимидан олдин йиғлашни васият қилган бўлса оддий йиғлашдан ҳам  ман этилган ҳадислар ҳам бор.  Лекин ҳақиқий — вой-додлаб ва маййит фазилатларини эслаб йиғлашнинг ман этилгани, албатта «Ўлик ўз аҳлларининг йиғиси сабаб озорланади» ҳадисига биноандир.

 

924/1. Ибн Умар р.а. ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ  с.а.в.  Абдураҳмон ибн Авф, Саъд ибн Абу Ваққос, Абдуллоҳ ибн Масъудлар билан бирга Саъд ибн Убодани кўргани кирдилар. Расулуллоҳ  с.а.в.  унга қараб туриб, йиғлаб юбордилар. Расулуллоҳ йиғлаганларини кўриб, қолганлар ҳам йиғлашди. Шунда Расулуллоҳ  с.а.в. : «Эшитмадингларми, Аллоҳ кўз ёшига ва қалбнинг хафалигига азобламайди. Лекин мана бунга азоблайди ёки раҳм қилади», дедилар тилларини кўрсатиб». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

925/2. Усома ибн Зайддан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  қизларининг ўғли вафот этиб, у зотнинг қўлларига узатилганида, кўзларидан ёш оқди. Саъд р.а.: «Эй Аллоҳнинг Расули, бу қандай йиғи?» дедилар. Шунда Расулуллоҳ  с.а.в. : «Бу раҳмат йиғиси бўлиб, Аллоҳ бандаларининг қалбида пайдо қилган. Албатта, Аллоҳ раҳмли бандаларига раҳм айлайди», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

926/3. Анасдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  ўғиллари Иброҳим вафот этганида, кўзларидан кўп ёш оқди. Абдураҳмон ибн Авф: «Сиз шундоқ қиляпсизми, эй Расулуллоҳ?» деган эдилар, у зот: «Эй Ибн Авф, бу раҳматдир, — дедилар. Кейин қўшиб қўйдилар: – Кўз ёш оқизади. Қалб хафа бўлади. Биз эса, Раббимиз рози бўлган нарсани айтамиз. Албатта, биз, эй Иброҳим, сендан ажраб қолганимизга хафамиз». Имом Бухорий ривоятлари. Имом Муслим ҳам баъзисини ривоят қилганлар.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио