Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

152-боб. Ўлик ҳузурида айтиладиган ва маййит эгалари айтадиган нарсалар

919/1. Умму Салама онамиз р.а. ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ  с.а.в. : «Агар касал ёки маййитнинг олдида ҳозир бўлсангиз, фақат яхши гапни айтинглар. Чунки фаришталар айтаётган нарсангизга омийн, деб туришади», дедилар. Абу Салама вафот этганларида, Расулуллоҳ  с.а.в.  ҳузурларига кириб: «Эй Расулуллоҳ, Абу Салама вафот этди», дедим, у зот:  «Аллоҳуммағфирлий ва лаҳу ва аъқибний минҳу ъуқба ҳасана» (Аллоҳим, мени ва уни мағфират қил ҳамда менга ундан яхшисини қолдир), деб айт», дедилар. Мен шу дуони айтганимда, Аллоҳ таоло менга эримдан ҳам афзал Расулуллоҳни  с.а.в.  берди (яъни, у зот мени никоҳларига олдилар)». Имом Муслим ривоятлари.

 

920/2. Умму Салама онамиз р.а. айтадилар: «Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Бирор бандага мусибат етганида: «Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун, Аллоҳумма ажирний фий мусийбатий вахлуфлий хойром минҳа» (Биз Аллоҳникимиз ва Аллоҳга қайтувчимиз. Эй Раббим, мусибатимда ажр қил ва менга ундан яхшироғини бер), деб айтса, Аллоҳ таоло мусибатига ажр бериб, ундан яхшисини ато этади», дедилар. Эрим Абу Салама вафот этганида, Расулуллоҳ буюрганларидек, ўша дуони айтдим. Аллоҳ таоло эрим Абу Саламадан ҳам яхшироғига – Муҳаммад алайҳиссаломнинг никоҳларига мушарраф қилди». Имом Муслим ривоятлари.

 

921/3. Абу Мусодан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Агар бирор банданинг фарзанди вафот этса, Аллоҳ таоло фаришталарига: «Бандамнинг фарзанди руҳини олдингларми?» дейди. «Ҳа», деб жавоб беришади улар. «Қалбининг мевасини қабз қилдингларми?» дейди сўнг. «Ҳа», деб жавоб беришади яна. «Бандам нима деди?» деб сўрайди Аллоҳ таоло. Фаришталар: «Сенга ҳамд ва истиржоъ (инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун) деб айтди», дейишади. Шунда Аллоҳ таоло: «Бандам учун жаннатда бир уй қуринглар ва унинг ҳамд уйи, деб атанглар», дейди», дедилар. Имом Термизий ривоятлари.

 

922/4. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  айтдилар: «Аллоҳ таоло: «Бир мўмин банданинг дунё аҳлидан энг яқин дўстининг руҳини қабз қилсам, у сабр этиб, шикоят қилмаса, Мен ҳузуримда унга жаннат деган мукофотни тайёрлаб қўйганман», деб айтди». Имом Бухорий ривоятлари.

 

923/5. Усома ибн Зайд р.а. ривоят қиладилар: «Расулуллоҳнинг  с.а.в.  қизларидан бири у зотга бир одам юбориб, неваралари ўлим бўсағасида ётганини айтди. Расулуллоҳ келган кишига: «Бориб қизимга айт, Аллоҳ берганини олувчидир. Ҳар бир нарсанинг ажали Унинг ҳузурида белгилаб қўйилгандир. Қизимга савоб учун сабр қилишни буюр», деб ҳадиснинг қолганини зикр қилдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Фойда: Мана шу ҳадиси шариф дин усуллари, фуруълари, одобларини ўз ичига олган энг катта қоидаларидандир. У мусибатларга, ғам ва касалликларга ҳамда бошқа қийинчиликларга сабр қилишни ўргатади.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио