Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

144-боб. Касални зиёрат қилиш, маййитни қабргача кузатиб қўйиш, унга дуода бўлиш, дафн маросимида ҳозир бўлиш ва дафн қилингандан кейин қабр олдида туришнинг фазилати ҳақида

893/1. Барро ибн Озибдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  бизга: «Касални бориб кўришни, жанозага эргашишни, акса урган кишига жавоб қайтаришни, қасамнинг устидан чиқишни, мазлумга ёрдам беришни, (таом ёки бирор нарсага) чақирган кишига жавоб қилишни ва салом беришни» буюрдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

894/2. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Мусулмоннинг мусулмон устидаги ҳаққи бештадир:

1. Саломга алик олиш;

2. Касални бориб кўриш;

3. Жанозага эргашиш;

4. (Таом ёки бошқа бирор нарсага) чақирганга жавоб қилиш;

5. Акса урганга жавоб қайтариш», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

895/3. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  айтдилар. Аллоҳ таоло Қиёмат куни: «Эй одам боласи, касал бўлдим, мени кўргани бормадинг», дейди. Шунда у киши: «Эй Раббим, қандай қилиб сени кўргани бораман? Сен оламларнинг Рабби бўлсанг», дейди. Аллоҳ эса: «Билмайсанми, фалончи бандам касал бўлди, лекин уни кўргани бормадинг. Агар уни кўргани борганингда ҳузуримдан уни топар эдинг», дейди. Аллоҳ: «Эй одам боласи, сендан овқат сўрадим, менга уни бермадинг», деса, у киши: «Эй Раббим, қандай қилиб сени овқатлантираман? Сен оламлар Рабби бўлсанг», дейди. Аллоҳ эса: «Билмайсанми, фалончи бандам сендан овқат сўради, лекин сен унга таом бермадинг. Агар унга овқат берганингда ҳузуримдан уни топар эдинг», дейди. Аллоҳ: «Эй одам боласи, сендан сув талаб қилдим. Лекин мени сув билан сийламадинг», деса, у киши: «Эй Раббим, нечук сени сув ила сийлайман? Ваҳоланки, сен оламлар Рабби бўлсанг», дейди. Аллоҳ эса: «Фалончи бандам сув талаб қилди. Сен унга сув бермадинг. Билмайсанмики, агар сув билан сийлаганингда, уни менинг ҳузуримдан топар эдинг», дейди. Имом Муслим ривоятлари.

 

896/4. Абу Мусодан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Касалларни бориб кўринглар, очларга таом беринглар ва асирларни озод қилинглар», деб айтдилар. Имом Бухорий ривоятлари.

 

897/5. Савбондан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Албатта, мусулмон киши агар бошқа бир мусулмон биродарини беморлик пайтида кўргани борса, тоинки қайтиб келгунича жаннат харфасида бўлади», деганларида, саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, жаннат харфаси деганингиз нимаси?» дейишди. Шунда у зот: «Териб қўйилган меваларидир», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

898/6. Алидан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Бирор мусулмон бошқа бир мусулмонни эрталаб кўргани борса, то кеч киргунича етмиш минг фаришта унинг ҳаққига дуода бўлишади. Агар кечқурун кўргани борса, то эрталабгача етмиш минг фаришта унинг ҳаққига дуода бўлишади. Ҳамда бу кишига жаннатда териб, йиғиб қўйилган мева бўлади», дедилар. Имом Термизий ривоятлари.

 

899/7. Анасдан р.а. ривоят қилинади. Бир яҳудий бола Расулуллоҳга  с.а.в.  хизмат қилар эди. Кунларнинг бирида у бетоб бўлиб қолди. Расулуллоҳ  с.а.в.  унинг зиёратига кириб, бош томонига ўтирдилар ва «Исломга кир», дедилар. У бола эса отасига қаради. Шунда отаси: «Абул Қосимга (Яъни Расулуллоҳга) итоат қил», деди. Бас, у бола мусулмон бўлди. Расулуллоҳ  с.а.в.  унинг ҳузуридан чиқа туриб, «Алҳамду лиллаҳиллазий анқозаҳу минан-нар» (яъни, «Уни дўзахдан халос қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин»), дедилар. Имом Бухорий ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио