Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

143-боб. Кўришганда қўл бериб сўрашиш, очиқ чеҳра билан йўлиқиш, солиҳ кишиларнинг қўлини, ўз боласининг юзини ўпиш ва сафардан қайтган киши билан қучоқлашишнинг маҳбублиги

884/1. Абулхаттоб Қатодадан р.а. ривоят қилинади. Мен Анасга р.а.: «Расулуллоҳ  с.а.в.  саҳобаларида қўл бериб сўрашиш одати бормиди?» десам, у зот: «Ҳа», деб жавоб бердилар. Имом Бухорий ривоятлари.

 

885/2. Анасдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  ҳузурларига Яман аҳли келса: «Сизларнинг ҳузурингизга Яман аҳли келишди. Улар қўл бериб сўрашишни аввал жорий қилган қавмдир», дердилар. Абу Довуд ривоятлари.

 

886/3. Бародан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Икки мусулмон йўлиқиб, қўл бериб сўрашишса, улар иккови ажралмасларидан олдин гуноҳлари кечирилади», дедилар. Абу Довуд ривоятлари.

 

887/4. Анасдан р.а. ривоят қилинади. Бир киши: «Эй Расулуллоҳ! Киши биродари ёки дўстига йўлиқса, бош эгадими?» деганида, «Йўқ», дедилар. «Ўзига яқинлаштириб ўпадими?» деганида, «Йўқ», дедилар. «Қўлидан ушлаб сўрашадими?» деганида, «Ҳа», деб жавоб қилдилар. Имом Термизий ривоятлари.

 

 888/5. Сафвон ибн Ассолдан р.а. ривоят қилинади. Бир яҳудий дўстига «Анави набий ҳузурига бизни олиб бор», деди. Бас, улар Расулуллоҳнинг  с.а.в.  ҳузурларига бориб, тўққизта очиқ-ойдин оят ҳақида сўрашди. (Ҳадиснинг давомида) улар Расулуллоҳнинг  с.а.в.  қўллари ва оёқларини ўпиб, «Биз гувоҳлик берамизки, албатта, сен набийдирсан», дейишди. Имом Термизий, ва бошқалар саҳиҳ иснод ила ривоят қилишган.

 

889/6. Ибн Умардан р.а. ривоят қилинади. Бу зот бир қиссада: «Расулуллоҳ  с.а.в. га яқин бўлиб, қўлларини ўпдик», дедилар. Абу Довуд ривоятлари.

 

890/7. Оишадан р.а. ривоят қилинади: «Зайд ибн Ҳориса Мадинага келганларида, Расулуллоҳ  с.а.в.  уйимда эдилар. Зайд келиб эшикни тақиллатдилар. Расулуллоҳ  с.а.в.  туриб, кийимларини судраб бориб, қучоқлашиб ўпдилар». Имом Термизий ривоятлари.

 

891/8. Абу Заррдан р.а. ривоят қилинади: «Расулуллоҳ  с.а.в.  менга: «Яхшиликлардан бирортасини паст санама! Агар биродарингга йўлиқсанг, очиқ юз ила кўришишинг ҳам яхшиликдир», дедилар». Имом Муслим ривоятлари.

 

892/9. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  Ҳасан ибн Алини р.а. ўпганларида, ҳузурларида Ақраъ ибн Ҳобис ат-Тамиймий бор эди. Шунда у: «Менинг ўнта болам бор-у, уларнинг бирортасини ўпмаганман», деди. Расулуллоҳ  с.а.в.  унга қарадилар-да, «Ким раҳм қилмаса, раҳм қилинмайди», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио