Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

145-боб.Касалга ўқиладиган дуолар ҳақида

900/1. Оишадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳга  с.а.в.  биров бир нарсадан – чақами, жароҳатми – шикоят қиладиган бўлса, кўрсаткич бармоқларини ерга қўйиб, сўнгра кўтариб, қуйидаги дуони ўқир эдилар:

«Бисмиллаҳи турбату арзина бирийқоти баъзина йушфа биҳи сақиймуна биизни Раббина». (Маъноси: Аллоҳнинг исми билан, ерларимизнинг тупроғи билан, баъзиларимизнинг тупуги билан Раббимизнинг изни ила касалларимиз шифо топади.) Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

901/2. Оишадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  аҳлларидан баъзиларига ўнг қўлларини суртиб, паноҳ тилаб, қуйидаги дуони ўқирдилар:

«Аллоҳумма Раббан наси азҳибил ба`са ишфи анта шафий ла шифаа илла шифаука шифаан ла йуғодиру сақома». (Маъноси: Аллоҳим, Сен инсонларнинг Раббисан, қийинчиликларни кетказ, шифо бер, Сен шифо берувчисан. Сенинг шифоингдан бошқа шифо йўқ. Сен берган шифо бирорта ҳам касаллик қолдирмайди.) Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

902/3. Анасдан р.а. ривоят қилинади. Бу зот Собитга р.а.: «Расулуллоҳ дам солиб ўқийдиганлари билан дам солайми?» деб қуйидагиларни айтдилар:

«Аллоҳумма Раббан нас, музҳибал ба`си ишфи анта шафий, ла шафия илла анта шифа`ан ла йуғодиру сақома». (Маъноси: Аллоҳим, Сен инсонларнинг Раббисан, қийинчиликларни кетказ, шифо бер, Сен шифо берувчисан. Сенинг шифоингдан бошқа шифо йўқ. Сен берган шифо бирорта ҳам касаллик қолдирмайди.) Имом Бухорий ривоятлари.

Фойда: Дам солиш учун қуйидаги уч нарса шарт қилинди. 1. У Аллоҳнинг каломидан ёки исмларидан ёки сифатларидан бўлиши керак. 2. У араб тилида ёки ўзи тушунадиган луғатда бўлиши керак. 3. Дам солишнинг ўзи таъсир ўтказа олмайди, балки Аллоҳнинг тақдири билан фойда беради деган эътиқодда бўлиши керак. Энди юқоридаги ҳадисда келган лафз ила дам солиш маҳбуброқдир.

 

903/4. Саъд ибн Абу Ваққос р.а. ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ  с.а.в.  касаллигимда мени кўргани кириб:

«Аллоҳумма ишфи Саъдан, Аллоҳумма ишфи Саъдан, Аллоҳумма ишфи Саъдан» (Саъдга шифо бер), деб айтдилар». Имом Муслим ривоятлари.

 

904/5. Абу Абдуллоҳ Усмон ибн Абул Осийдан р.а. ривоят қилинади. У зот ўзларига касаллик етганидан Расулуллоҳга шикоят қилдилар. Шунда Расулуллоҳ  с.а.в.  у зотга: «Оғриётган ерингга қўлингни қўй, «Бисмиллоҳ»ни уч марта айтиб:

«Аъузу биъиззатиллаҳи ва қудротиҳи мин шарри ма ажиду ва уҳазиру», деб етти марта ўқи», дедилар. (Маъноси: Аллоҳнинг иззати ва қудрати ила ўзимда топадиган ва ҳазар қиладиган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ тилайман.) Имом Муслим ривоятлари.

Фойда: Киши ўзига-ўзи, ҳадисда келган дуолар билан дам солиши маҳбублиги маълум бўлади.

 

905/6. Ибн Аббосдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ким касал кўргани борганида, агар ажали етмаган бўлса, унинг ҳузурида етти марта:

«Ас`алуллоҳал ъазийм Раббал ъаршил ъазийм ан йашфийака», деса, Аллоҳ таоло уни касалидан халос қилади», дедилар. (Маъноси: Улуғ Аллоҳдан, буюк арш Раббидан сенга шифо беришини сўрайман.) Абу Довуд ва Термизий ривоятлари

 

906/7. Ибн Аббосдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  бир аъробийни касаллигида кўргани кирдилар. Агар касал кўргани кирсалар:

 «Ла ба`са тоҳурун иншааллоҳ» (Зарари йўқ, иншааллоҳ, бу касаллик сени поклайди), деб айтиш у зотнинг  с.а.в.  одатлари эди. Имом Бухорий ривоятлари

 

907/8. Абу Саид ал-Худрийдан р.а. ривоят қилинади. Жаброил (а.с.) Расулуллоҳ  с.а.в.  ҳузурларига келиб: «Эй Муҳаммад, тобингиз йўқми?» деб сўрадилар. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ҳа», деб жавоб берганларида, Жаброил (а.с.): «Бисмиллаҳи урқийка, мин кулли шай`ин йу`зийка, мин шарри кулли нафсин ав ъайнин ҳасидин, Аллоҳу йашфийка, бисмиллаҳи урқийка», деб айтдилар. (Маъноси: Аллоҳнинг исми ила дам соламан. Ҳар бир азият берувчи нарсадан, ҳар бир нафснинг ёмонлигидан ёки ҳасад қилувчи кўздан Аллоҳ сизга шифо берсин. Аллоҳнинг исми билан сизга дам соламан.) Имом Муслим ривоятлари.

 

908/9. Абу Саид ал-Худрийдан ва Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Бу икковлари Расулуллоҳнинг  с.а.в.  қуйида айтган сўзларига гувоҳ бўлишди: «Кимки «Ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу Акбар» (яъни Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Аллоҳ улуғ), деса, уни Рабби тасдиқлаб: «Мендан бошқа илоҳ йўқ. Мен улуғдирман», дейди. Агар банда: «Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу» (яъни якка Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, унинг шериги ҳам йўқ, деса, Рабби: «Якка Мендан бошқа илоҳ йўқ, Менинг шеригим ҳам йўқ», дейди. Агар банда: «Ла илаҳа иллаллоҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду» (яъни Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, мулк ва мақтов унинг учундир), деса, Рабби: «Мендан бошқа илоҳ йўқ. Мулк ва мақтов Мен учун», дейди. Агар банда: «Ла илаҳа иллаллоҳу вала ҳавла вала қуввата илла биллаҳ» (Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Аллоҳдан бошқа ўзгартирувчи ҳам, қувват ҳам йўқ), деса, Рабб: «Мендан бошқа илоҳ йўқ. Ва Мендан бошқа ўзгартирувчи ҳам, қувват ҳам йўқдир», дейди. Энди кимки мана шуларни касаллигида айтиб, кейин вафот этса, дўзах уни емайди. Яъни дўзахга тушмайди», дедилар. Имом Термизий ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио