Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

142-боб. Акса уриб, «Алҳамдулиллаҳ» деганга, «Ярҳамукаллоҳ» деб жавоб қайтаришнинг маҳбублиги, агар акса уриб, «Алҳамдулиллаҳ» демаса, «Ярҳамукаллоҳ» деб айтишнинг кароҳияти

877/1. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Албатта, Аллоҳ таоло акса урганни яхши кўради. Эснашни эса кариҳ кўради. Сизлардан бирингиз акса уриб, «Алҳамдулиллаҳ», деб Аллоҳга ҳамд айтса, ҳар бир эшитган мусулмон кишига «Ярҳамукаллоҳ», яъни «Аллоҳ сенга раҳм қилсин», деб айтмоғи шарт бўлади. Аммо эснаш шайтондандир. Агар сизлардан бирингиз эснайдиган бўлса, қодир бўлганича уни қайтарсин. Чунки эснаган кишига шайтон кулади», дедилар. Имом Бухорий ривоятлари.

Фойда: Акса уришнинг яхши кўрилишига сабаб, у фаоллик ва оч ҳолатдан юзага келади. Эснаш эса тўқлик ва дангасалик оқибатидан юзага келади.

 

878/2. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Сизлардан бирингиз акса берса, «Алҳамдулиллаҳ», десин. Ёнидаги оғайниси ёки дўсти «Ярҳамукаллоҳ», десин. «Ярҳамукаллоҳ», деган кишига «Яҳдикумуллоҳу ва юслиҳ балакум», яъни «Аллоҳ сизни ҳидоят қилиб, шаънингизни ислоҳ этсин», десин», дедилар. Имом Бухорий ривоятлари.

 

879/3. Абу Мусо ал-Ашъарийдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Сизлардан бирингиз акса уриб Аллоҳга ҳамд айтса, унга жавоб қайтаринг. Агар ҳамд айтмаса (яъни, «Алҳамдулиллаҳ», демаса), жавоб қайтарманг», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

880/4. Анасдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  ҳузурларида икки киши акса урди. Уларнинг бирига жавоб қайтардилар. Иккинчисига жавоб қайтармадилар. Ҳалиги жавоб қайтарилмаган киши: «Фалон киши акса урувди, жавоб қайтардингиз. Мен акса урсам, жавоб қайтармадингиз», деганида, Расулуллоҳ  с.а.в. : «Бу «Алҳамдулиллаҳ», деди. Сен «Алҳамдулиллаҳ», демадинг», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

881/5. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  агар акса урадиган бўлсалар, қўллари ёки кийимларини оғзиларига қўйиб, овозларини пастлатардилар. Абу Довуд ва Термизийлар ривояти.

 

882/6. Абу Мусодан р.а. ривоят қилинади. Яҳудийлар Расулуллоҳ  с.а.в.  ҳузурларида акса уриб, Расулуллоҳнинг «Ярҳамукаллоҳ», (яъни, «Аллоҳ раҳм қилсин»), дейишларига умид қилишар эди. Расулуллоҳ  с.а.в.  эса: «Яҳдикумуллоҳу ва юслиҳ балакум», (яъни, «Аллоҳ сизни ҳидоят қилиб, шаънингизни ислоҳ этсин»), деб айтардилар. Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

 

883/7. Абу Саид ал-Худрийдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Агар сизлардан бирингиз эснайдиган бўлса, қўли билан оғзини тўссин, чунки шайтон кириб кетади», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио