Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

141-боб. Эшикни тақиллатиб, киришга изн сўровчи кишига ичкаридан «Кимсиз?» деб сўралса, «Фалончиман» деб исми ёки таниладиган лақабини айтишнинг суннат эканлиги ҳамда «Кимсиз?» дейилса, исмини айтмасдан «Мен, мен» дейишнинг кароҳи

873/1. Анасдан р.а. ривоят қилинган машҳур Исро ҳодисаси ҳақидаги ҳадисда келтирилишича, «Расулуллоҳ  с.а.в. : «Мен Жаброил (алайҳиссалом) билан дунё осмонига кўтарилганимда, унинг очилишини талаб қилдилар. «Бу ким?» дейилганида, «Жаброилман», дедилар. «Сен билан бирга ким?» дейилганида, «Муҳаммад» (алайҳиссалом), дедилар. Сўнгра иккинчи ва учинчи ва қолганларига кўтарилганларида, ҳар бир осмонда «Бу ким?» дейилди, «Жаброилман», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.     

 

874/2. Абу Заррдан р.а. ривоят қилинади: «Кечаларнинг бирида кўчага чиқсам, Расулуллоҳ  с.а.в.  якка ўзлари кетаётган эканлар. Мен ҳам ойнинг соясида кетаётсам, мен томонга бурилдилар-да ва мени кўриб қолдилар. «Ким бу?» дедилар. «Абу Заррман», дедим». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

875/3. Умму Ҳонеъдан р.а. ривоят қилинади: «Расулуллоҳ  с.а.в.  ҳузурларига борсам, у зот ғусл қилаётган эканлар. Фотима эса тўсиб турган экан. Шунда у зот: «Бу ким?» дедилар. Мен: «Умму Ҳонеъман», дедим». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

876/4. Жобирдан р.а. ривоят қилинади: «Расулуллоҳ  с.а.в.  ҳузурларига бориб, эшикларини тақиллатдим. У зот: «Ким бу?» дедилар. «Мен», деб айтдим. Шунда у зот «мен», «мен», деб гўёки кариҳ кўргандек айтдилар». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Фойда: Бирор кишининг уйи тақиллатилсаю уй ичидан «Кимсиз» дейилса, у исмини айтмасдан «Мен» деб айтишининг кароҳияти бор.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио