Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

140-боб. Изн сўраш ва унинг одоблари ҳақида

Аллоҳ таоло: «Эй мўминлар, ўз уйларингиздан бошқа уйларга то изн сўрамагунингизча ва эгаларига салом бермагунингизча кирмангиз» (Нур сураси, 27-оят).

 

«Қачон гўдакларингиз балоғатга етсалар, бас, улар ҳам худди улардан илгари (балоғатга етганлар) каби изн сўрасинлар» (Нур сураси, 59-оят), деб айтган.

 

869/1. Абу Мусо ал-Ашъарийдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Изн сўраш уч мартадир. Агар изн берилса, киргин. Агар берилмаса, қайтиб кетгин», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

870/2. Саҳл ибн Саъддан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  : «Изн сўраш кўз (номаҳрамларга тушишининг олдини олиш) сабабидан жорий қилинди», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

871/3. Рибъий ибн Ҳирошдан ривоят қилинади: «Менга Бани Омир қабиласидан бўлган бир киши гапириб берди. У Расулуллоҳ  с.а.в.  уйдаликларида олдиларига киришга изн сўраб, «Кираверайми?» деди. Шунда Расулуллоҳ  с.а.в.  ходимларига: «Бунинг олдига чиқиб, изн сўрашни ва «Ассалому алайкум, кираверайми?» дейишни ўргат», дедилар. У киши буни эшитиб турган эди. Бас, «Ассалому алайкум, кираверайми?» деди. Расулуллоҳ  с.а.в.  унга изн бердилар, у кирди». Абу Довуд ривоятлари.

 

872/4. Килда ибн Ҳанбалдан р.а. ривоят қилинади. «Расулуллоҳнинг  с.а.в.  ҳузурларига бориб, олдиларига кирдим-да, салом бермадим. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Қайтиб, бошидан «Ассалому алайкум, кираверайми?» дегин», дедилар». Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио