Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

132-боб. Салом беришнинг йўл-йўриғи тўғрисида

Саломни бошловчи салом берилаётган киши битта бўлса ҳам кўплик олмоши билан: «Ассалому алайкум», дейди. Алик олувчи «вов» ҳарфини зиёда қилиб: «Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу», дейди.

 

849/1. Имрон ибн Ҳусайндан р.а. ривоят қилинади. «Бир киши Расулуллоҳнинг  с.а.в.  ҳузурларига келиб, «Ассалому алайкум», деди. Унга жавоб қайтариб ўтирдилар-да, ўнта савоб, дедилар. Сўнгра бошқа киши келди-да, «Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи», деди. Унга ҳам жавоб қайтариб ўтирдилар-да, йигирмата савоб, дедилар. Сўнгра бошқа бир киши келди-да, «Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва барокатуҳу», деди. Унга ҳам жавоб қайтариб, ўттизта савоб, дедилар». Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

 

850/2. Оишадан р.а. ривоят қилинади: «Расулуллоҳ  с.а.в.  менга: «Жаброил (алайҳиссалом) сенга салом айтди», деганларида, мен ҳам: «Ва алайҳиссалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу» («У зотга ҳам Аллоҳнинг раҳмати, саломи ва баракаси бўлсин»), дедим». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Фойда: Оиша онамизнинг фазллари, фаришталарнинг одамларга салом йўллаши ва ғойибдан салом айтган кишига жавоб қайтаришнинг шартлиги маълум бўлмоқда.

 

851/3. Анасдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  бирор гап айтсалар, эшитувчи уни англагунича уч марта қайтарардилар. Агар бирор жамоага бориб салом берсалар, уч марта салом берардилар. Имом Бухорий ривоятлари

Фойда: Агар жамоат кўп бўлса шундай қилинади.

 

852/4. Миқдоддан р.а. қилинган узун ҳадисда келтирилишича, «Расулуллоҳга  с.а.в.  сутдан бўлган насибаларини олиб қўйдик. У зот кечаси келиб, уйқудагилар уйғонмайдиган ва уйғоқлар эшитадиган қилиб салом берардилар. Менинг уйқум келмасди. Аммо икки шеригим ухлаб бўлишган эди. Шу куни Расулуллоҳ  с.а.в.  келиб, аввал қандай салом берсалар, шу тарзда салом бердилар». Имом Муслим ривоятлари.

 

 

853/5. Асмо бинти Язиддан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  кунларнинг бирида масжиднинг ёнидан ўтаётганларида бир неча аёл ўтирган эди. Уларга қўллари ила ишора қилиб, салом бердилар. Имом Термизий ривоятлари.

Бу ҳадисда Расулуллоҳ  с.а.в.  лафз ила ишорани жамладилар. Абу Довуддан қилинган ривоят мана шу сўзни қувватлайди.

Фойда: Узоқдаги кишиларга ишора ва лафз ила салом айтиш жоиз. Лекин ишоранинг ўзи билан кифояланиш макруҳдир. Бундай қилишдан бошқа бир ҳадисда ман қилинган. Чунки бундай қилиш мусулмон бўлмаганлар одатларидир. Расулуллоҳ  с.а.в.  фитнадан омонда бўлганлари учун аёлларга салом бердилар. Кимда-ким фитнадан омонда бўлишга кўзи етса у кишига ҳам аёлларга салом бериши жоиз. Лекин ўзига ишонмаса салом бермагани афзал.

 

854/6. Абу Умомадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Аллоҳ таоло наздида одамларнинг олийси саломни (аввал) бошлаганларидир», дедилар. Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

 

855/7. Абу Журай ал-Ҳужаймийдан р.а. ривоят қилинади. Мен Расулуллоҳ  с.а.в.  ҳузурларига бориб: «Алайкассалом, эй Аллоҳнинг Расули», десам, у зот: «Алайкассалом» деб айтмагин. Чунки «Алайкассалом» ўликларнинг саломидир», дедилар. Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио