Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Саломлашиш китоби. 131-боб Саломлашиш фазилати ҳамда уни оммалаштиришга буюриш

Аллоҳ таоло:

 

«Эй мўминлар, ўз уйларингиздан бошқа уйларга то изн сўрамагунингизча ва эгаларига салом бермагунингизча кирмангиз» (Нур сураси, 27-оят).

 

«Бас, қачон уйларга кирсангизлар, бир-бирларингизга Аллоҳ ҳузуридан бўлган муборак покиза саломни айтинглар (яъни «Ассалому алайкум», денглар)» (Нур сураси, 61-оят).

 

«Қачон сизларга бирон ибора билан салом берилса, сизлар ундан чиройлироқ қилиб алик олинглар ёки (ҳеч бўлмаса) ўша иборани қайтаринглар» (Нисо сураси, 86-оят).

 

«(Эй Муҳаммад), сизга Иброҳимнинг иззат-икромли меҳмонлари ҳақидаги хабар келдими? Ўшанда улар (Иброҳимнинг) ҳузурига кириб, «Салом», дейишган эди. У ҳам «Салом», деди» (Ваз-зорият сураси, 24-25-оятлар), деб айтган.

 

843/1. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Оссдан р.а. ривоят қилинади. Бир киши Расулуллоҳдан  с.а.в. : «Исломдаги қайси амал яхши?» деб сўраганида, у зот: «Қорни очларни тўйдиришинг ҳамда таниган ва танимаган кишига салом беришинг», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

844/2. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни халқ қилиб, у кишига «Ана бу ўтирган бир неча фаришта олдига боргин-да, салом бергин, сўнгра уларнинг сенга оладиган алигини яхшилаб эшитгин, чунки бу сенга ва сендан тарқаладиган зурриётларингга йўлланган салом бўлади», деди. (Одам алайҳиссалом бориб: «Ассалому алайкум», дедилар. Фаришталар: «Ассалому ъалайка ва раҳматуллоҳи», деб «раҳматуллоҳи»ни зиёда қилишди», дедилар.) Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

845/3. Абу Умора Барро ибн Озибдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  етти нарсага буюрдилар:

1. Касални бориб кўрмоқни;

2. Жанозада қатнашмоқни;

3. Акса урганга жавоб қайтармоқни;

4. Кучсизга ёрдам бермоқни;

5. Мазлумга кўмак бермоқни;

6. Саломни (таниган ва танимаганлар орасида) ёймоқни;

7. Қасамга вафо қилмоқни. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

846/4. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Иймон келтирмагунингизча жаннатга кирмайсизлар. Бир-бирингизга муҳаббат қилмагунингизча иймонли бўла олмайсизлар. Агар амал қилсангиз, ўрталарингизда муҳаббат пайдо этадиган нарсага сизларни далолат қилайми? У ораларингизда саломни ёймоқлигингиздир», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

847/5. Абу Юсуф Абдуллоҳ ибн Саломдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Эй инсонлар, саломни (таниган ва танимаганлар орасида) ёйинг. Овқат билан (камбағалларни) таомлантиринг, қариндошларга етишинг. Кишилар ухлаганда намоз ўқинг, жаннатга омон ҳолатда кирасизлар», дедилар. Имом Термизий ривоятлари.

 

848/6. Туфайл ибн Убай ибн Каъбдан р.а. ривоят қилинади. Бу зот Абдуллоҳ ибн Умарнинг р.а. ҳузурларига келиб, у зот билан бирга бозорга боришар эди. Туфайлнинг хабар беришларича, «Бозорга борарканмиз, Абдуллоҳ ибн Умар бирор ичак-чавоқ сотувчи ёки дўкондор ёки бирор мискинга йўлиқсалар, уларга салом берардилар». Туфайл айтдилар: «Кунларнинг бирида Абдуллоҳ ибн Умарнинг олдиларига бордим. Мени ўзлари билан бозорга эргаштирдилар. У зотга «Бозорда нима қиласиз, барибир олди-сотди қилмасангиз, нархларини сўраб, баҳолашмасангиз ва бозор мажлисларида ўтирмасангиз?» десам, у зот: «Сен билан бу ҳақда ана бу ерда гаплашамиз», дедилар-да, «Я абобатн» («эй қорин отаси»), дедилар (яъни, Туфайлнинг қоринлари катта бўлгани учун шундай атадилар). Сўнг яна: «Биз бу ерга салом сабабли, яъни йўлиққан кишиларимизга салом бериш учун келамиз», дедилар». (Абдуллоҳ ибн Умар р.а. Расулуллоҳ  с.а.в.  суннатларини тирилтириш учун бирортасини қолдирмай мана шундай амал қилишда бошқа саҳобалардан ажраб турардилар... – тарж.) Имом Молик «Муватто» китобларида саҳиҳ иснод ила ривоят қилганлар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио