Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

133-боб. Салом одоблари тўғрисида

856/1. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Суворий пиёдага, пиёда ўтирганга ва озчилик кўпчиликка салом беради», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Имом Бухорий ривоятларида: «Кичик каттага» бўлиб келган.

Фойда: Мана шу тарзда салом бериш маҳбубдир. Имом Муҳаллаб бунинг ҳикматини қуйидагича шарҳлайдилар: Чунки пиёда юрувчи кирувчи кишига ўхшайди. Шунинг учун саломни аввал бериши аълороқ. Кичик ёшли катталарни ҳурмат қилиб, уларга нисбатан тавозуъли бўлишга буюрилган. Суворий яъни бирор нарса миниб олган киши ўша миниб олган нарсасига фахрланиб кибрланмаслиги учун саломни аввал беради. Озчилик кўпчиликка салом беришига сабаб, кўпчиликнинг ҳаққи озчиликка қараганда кўпроқдир. Исломда салом бериш одоби мана шу кўринишда бўлади.

 

857/2. Абу Умомадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Кишиларнинг Аллоҳ ҳузуридаги олий мартабалиси саломни бошлаганидир», дедилар. Абу Довуд ривоятлари.

Имом Термизий ривоятларида келтирилишича, «Эй Расулуллоҳ, икки киши йўлиқиб қолса, қайси бири саломни бошлайди?» дейилганида, у зот: «Аллоҳ ҳузуридаги олий мартабалиси, (Яъни Аллоҳга тоат билан яқин бўлгани)», деб айтдилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио