Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

130-боб. Туш ва унга тааллуқли нарсалар тўғрисида

Аллоҳ таоло: «Унинг оятларидан (яна бири) — кечаси ва кундузи ухлашларингиздир» (Рум сураси, 23-оят), деб айтган.

 

836/1. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Нубувватликдан ҳеч нарса қолмайди. Фақат башорат берувчи нарса қолади, холос», деганларида, саҳобалар: «Башорат берувчи нарса нима?» дейишди. Шунда у зот: «Яхши туш», деб айтдилар. Имом Бухорий ривоятлари.

 

837/2. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Агар охир замон яқинлашса, мўминнинг туши камдан-кам ёлғон бўлади. Ва мўминнинг туши нубувватнинг қирқ олти бўлагидан бир қисмидир», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Бошқа ривоятларда: «Туши ростларингиз сўзи ростларингиздир», дейилган.

Фойда: Аллоҳ таоло мўминларга замон фасод бўлганда тасалли бўлиши учун мана шундай неъматларни берди. Имом Муҳаллабнинг айтишларича, пайғамбарлар туши ҳақдир. Мўминларни тушлари ҳам кўпинча ростдир. Чунки шайтон уларни қалбларидан жой эгаллай олмайди. Кофир ва фосиқларнинг туши эса кўпинча ёлғондир. Чунки шайтон уларга ҳукмдордир.

 

838/3. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ким мени тушида кўрса, тез фурсатларда уйғоқ ҳолатида ҳам кўради. Ёки уйғоқликда мени кўрибди. Чунки Шайтон менинг қиёфамга кира олмайди», дедилар.

Фойда: Ким Расулуллоҳни  с.а.в.  тушида кўрса тез кунларда ўнгида, яъни Қиёматда кўради. Бу ўша туш кўрган киши учун хушхабардир. Расулуллоҳни  с.а.в.  фақатгина у зотга нисбатан қалбида муҳаббат ва ҳидоятларига эргашганларгина тушида кўради. Албатта тушда Расулуллоҳни  с.а.в.  кўриш ҳақдир. Бу алғов-далғов тушлар сирасига кирмайди. Чунки шайтон инсон кўзига Расулуллоҳ  с.а.в.  шаклларида кўрина олмайди. Мана шу у зотнинг хусусиятларидандир.

 

839/4. Абу Саид ал-Худрийдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Сизлардан бирингиз яхши туш кўрса, албатта, у Аллоҳ томонидандир. Бунинг учун Аллоҳга ҳамд айтсин. Ва уни (бошқаларга) айтаверсин. (Бошқа ривоятда: «Яхши кўрган кишисига сўзлайверсин»). Агар бундан бошқаси, яъни ёмон туш кўрса, у ҳақиқатда шайтон томонидандир. У шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ тилаб, тушини ҳеч кимга гапирмасин. Ана шунда у зарар қилмайди», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

840/5. Абу Қатодадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Солиҳ туш (бошқа ривоятда яхши туш) Аллоҳ томонидандир. Ёмон туш шайтон томонидандир. Кимки тушида ёмон нарса кўрса, чап томонига уч марта туфлаб, шайтондан паноҳ тиласин. Чунки ана шундай қилса, у зарар бера олмайди», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

841/6. Жобирдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Сизлардан бирингиз тушида ёмон нарсани кўрса, чап томонига уч марта тупурсин. Ва уч марта Аллоҳ номи ила шайтондан паноҳ тиласин. Ҳамда ётган томонидан бошқа тарафга бурилиб ётсин», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

842/7. Абуласқаъ Восила ибн Асқаъдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ёлғонларнинг энг каттаси — кишининг ўз отасидан бўлак одамни ўз отам, деб даъво қилмоғи ёки ўзи (тушида) кўрмаган нарсани кўрдим, дейиши ёки Расулуллоҳ  с.а.в.  айтмаган нарсани айтдилар, дейишидир», деб айтдилар. Имом Бухорий ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио