Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

129-боб. Мажлис ва ҳамсуҳбатлар одоби ҳақида

823/1. Ибн Умардан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Сизлардан бирортангиз зинҳор бир кишини ўрнидан турғизиб, унинг жойига ўтирмасин. Лекин мажлисни кенгайтирсин», деб айтдилар. Ибн Умарнинг р.а. одатлари – бирор киши ўрнидан туриб жой берса, у ерга ўтирмасдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

824/2. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Агар сизлардан бирортангиз ўрнидан туриб, кейин яна жойига қайтиб келса, ўз жойига ўзи ҳақлидир», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

825/3. Жобир ибн Самурадан р.а. ривоят қилинади. Агар биз Расулуллоҳ  с.а.в.  ҳузурларига борсак, ҳар биримиз мажлиснинг етиб келган жойига ўтирар эдик. Яъни ҳеч кимни безовта қилиб, ўрнидан турғизмас эдик. Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

 

826/4. Абу Абдуллоҳ Салмон Форсийдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Сизлардан бирингиз жума куни ғусл қилиб, қодир бўлганича тозаланиб, ёғ суртиб ёки уйидаги хушбўй атирлардан сепиб, уйидан чиқиб, кейин масжидга бориб, икки киши орасини ёрмасдан (бўш жойга ўтириб) фарз намозини ўқиса ва имом (хутбага) чиқиб гапираётганида жим турса, ўша жума билан нариги жума ўртасидаги гуноҳлари кечирилади», дедилар. Имом Бухорий ривоятлари.

 

827/5. Амр ибн Шуъайб оталаридан, оталари эса боболаридан қилган ривоятларида Расулуллоҳ  с.а.в. : «Бирор кишига икки киши орасини уларнинг изнисиз ёриб ўтириб олиш жоиз эмас», дедилар. Абу Довуд ва имом Термизий ривоятлари.

 

Абу Довуднинг ривоятларида: «Икки кишининг орасига уларнинг изнисиз ўтирилмайди» бўлиб келган.

 

828/6. Ҳузайфа ибн Ямондан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  ҳалқанинг (юмалоқ шаклда ўтириш) ўртасида ўтирган кишига лаънат айтдилар. Абу Довуд ривоятлари.

 

Термизий Абу Мижлаздан р.а. қилган ривоятларида эса: «Бир киши ҳалқанинг ўртасига ўтирган эди. Ҳузайфа р.а.: «Бу Муҳаммад алайҳиссалом тиллари билан лаънатлангандир. Ёки кимки халқанинг ўртасига ўтирса, Аллоҳ Муҳаммад алайҳиссалом тиллари билан лаънатлагандир», деб айтдилар» бўлиб келган.

 

829/7. Абу Саид ал-Худрийдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Мажлисларнинг энг яхшиси кенгроғидир», дедилар. Абу Довуд ривоятлари. Бу ҳадис имом Бухорий шартларига биноан саҳиҳдир.

 

830/8. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Кимки мажлисда ўтирганида бефойда сўзлар кўпайиб кетса: «Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ашҳаду анла илаҳа илла анта астағфурука ваатубу илайка», деб айтса, ана шу мажлисда содир бўлган гуноҳлари кечирилади», дедилар. (Маъноси: Аллоҳим, Сенга ҳамд айтиш ила Сени поклаб ёд этаман. Гувоҳлик бераманки, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сенга истиғфор айтиб, тавба қиламан). Имом Термизий ривоятлари.

 

831/9. Абу Барзадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  мажлис тугаганидан кейин туришни хоҳласалар, унинг охирида «Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика, ашҳаду анла илаҳа илла анта астағфирука ва атубу илайка», деб айтардилар. Шунда бир киши: «Эй Аллоҳнинг расули, сиз бир сўз айтдингиз, буни аввал айтмаган эдингиз», деганида, Расулуллоҳ  с.а.в. : «Мана шу калималар мажлисда содир бўлган гуноҳларга каффоратдир», дедилар. Абу Довуд ривоятлари.

Имом Ҳоким ҳам мана шу ҳадисни «Мустадрак» китобида Оишадан р.а. саҳиҳ иснод ила ривоят қилганлар.

 

832/10. Ибн Умардан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  қуйидагича дуо қилиб, мажлисдан туриб кетардилар: «Аллоҳумма ақсим лана мин хошятика ма таҳулу биҳи байнана ва байна маъсиятика ва мин тоатика ма тубаллиғуна биҳи жаннатака ва минал яқийни ма туҳаввину биҳи аълайна масоибад дунё. Аллоҳумма маттиъна биасмаъина ва абсорина ва қувватина ма аҳяйтана важъалҳул вориса минна важъал саърана ъала ман золамана вансурна ъала ман ъадана вала тажъал мусийбатана фий дийнина вала тажъалид дунё акбара ҳаммина вала маблаға ъилмина вала тусаллит ъалайна ман ла ярҳамуна». (Маъноси: «Аллоҳим, Сенга қилинадиган гуноҳ ила бизнинг орамизни тўсадиган қўрқувни ва жаннатингга етказадиган тоатингни ҳамда дунё мусибатларини бизга енгиллаштирадиган яқийнни (тўла ишончни) улуш қилиб бер. Аллоҳим, бизни тириклигимизда қулоғимиз, кўзимиз ва қувватимиз ила нафлантириб, уни бизга меросхўр қил (Яъни, вафот этгунимизча омонда қил). Ўчимизни бизга зулм қилганларга қарат! Душманларимиз зиёнига бизга нусрат бер. Мусибатимизни динимизда қилма. Дунёни энг катта ғамимиз ва охирги илмимиз қилма. Ва бизга раҳм қилмайдиганларни бизга бошлиқ этма».)  Имом Термизий ривоятлари.

 

833/11. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Бирор қавм Аллоҳни зикр қилмасдан, мажлисдан турадиган бўлса, гўёки ўлик эшак устидан туриб кетгандек бўлишади. Ва бу мажлис ўзларига надомат олиб келади», дедилар. Абу Довуд ривоятлари.

Фойда: Аллоҳнинг зикридан ғафлатда қолишдан огоҳлантирилмоқда. Чунки қалб касалликларининг каттаси ва гуноҳларнинг буюги Аллоҳнинг зикридан ғафлатда қолинганда содир бўлади.

 

834/12. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Бирор қавм бир мажлисда ўтириб, Аллоҳни зикр қилмаса, Расулуллоҳга  с.а.в.  салавот айтмаса, унга ҳам ноқислик етади. Агар Аллоҳ уларни хоҳласа азоблайди, хоҳласа кечиради», дедилар. Имом Термизий ривоятлари.

 

835/13. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Кимки бир ўринда ўтирса-ю, Аллоҳни зикр қилмаса, Аллоҳ томонидан унга ноқислик бўлади. Кимки бир ўринга ёнбошласа-ю, Аллоҳни зикр қилмаса, Аллоҳ томонидан унга ҳам ноқислик етади», дедилар. Абу Довуд ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио