Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

128-боб. Чалқанча ётиш ва аврати очилиб қолишидан қўрқмаса, бир оёғини иккинчиси устига қўйишнинг ҳамда чордона қуриб ҳамда чўккалаб ўтиришнинг жоизлиги ҳақида

818/1. Абдуллоҳ ибн Язиддан р.а. ривоят қилинади. Бу зот: «Расулуллоҳнинг  с.а.в.  масжидда бир оёқларини иккинчиси устига қўйиб чалқанча ётганларини кўрдим», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

819/2. Жобир ибн Самурадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  агар бомдод намозини ўқиб бўлсалар, қуёш батамом чиққунича ўз ўринларида чордона қуриб ўтирардилар. Абу Довуд ривоятлари.

 

820/3. Ибн Умардан р.а. ривоят қилинади. «Расулуллоҳнинг  с.а.в.  Каъба ҳовлисида чўккалаб, яъни думбаларини ерга қўйиб, тиззаларини қучоқлаб ўтирганларини кўрдим», дедилар. Имом Бухорий ривоятлари.

 

821/4. Қайлата бинти Махрамадан р.а. ривоят қилинади. «Расулуллоҳнинг  с.а.в.  чўккалаб ўтирганларини кўрдим. Бас, у зотнинг ниҳоятда хушуъ билан ўтирганларини кўриб, қўрқувдан титраб кетдим». Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

 

822/5. Шарид ибн Сувайддан р.а. ривоят қилинади. Мен мана шундоқ, яъни чап қўлимни орқамга қўйиб, ўнг кафтимга суяниб ўтирганимда, Расулуллоҳ  с.а.в. : «Аллоҳнинг ғазабига учраган яҳудийлар каби ўтирмагин», дедилар. Абу Довуд ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио