Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

127-боб. Ухлаш, ётиш, туриш, ўтириш, бирга ўтириш ва туш кўриш одоблари ҳақида

812/1. Барро ибн Озиб р.а. айтадилар: «Расулуллоҳ алайҳиссалом менга: «Агар тўшагингга келсанг, ўнг томонингга ёнбошлаб: «Аллоҳумма асламту нафсий илайка ва важжаҳту важҳий илайка ва фаввазту амрий илайка ва алжа`ту зоҳрий илайка, роғбатан ва роҳбатан илайк, ла малжа`а ва ла манжа минка илла илайк, аманту бикитабикаллазий анзалта ва набиййикаллазий арсалта», деб айт», дедилар. (Маъноси: Аллоҳим, нафсимни Сенга таслим этдим. Ва юзимни сенга қаратдим. Ишимни Сенга топширдим. Сенинг неъматингга рағбат қилиб, ғазабингдан қўрқиб, Сенга суяндим. Сендан бошқа қочадиганим ҳам, нажот топадиганим ҳам йўқ. Нозил қилган китобларингга ва юборган пайғамбарларингга иймон келтирдим.) Имом Бухорий мана шу лафз ила ривоят қилганлар.

 

813/2. Барро ибн Озиб р.а. айтадилар: «Расулуллоҳ алайҳиссалом менга: «Агар ётоғингга борсанг, намозга таҳорат қилганингдек таҳорат қил, сўнг ўнг томонингга ёнбошлаб: «Аллоҳумма асламту нафсий илайка ва фаввазту амрий илайка ва алжа`ту зоҳрий илайк, роғбатан ва роҳбатан илайк, ла малжа`а ва ла манжа минка илла илайк, аманту бикитабикаллазий анзалта ва набиййикаллазий арсалта», деб айт. Ётишдан олдин охирги айтадиганинг шу бўлсин», дедилар. (Маъноси: Аллоҳим, нафсимни Сенга таслим этдим. Ишимни Сенга топширдим. Сенинг неъматингга рағбат қилиб, ғазабингдан қўрқиб, Сенга суяндим. Сендан бошқа қочадиганим ҳам, нажот топадиганим ҳам йўқ. Нозил қилган китобларингга ва юборган пайғамбарларингга иймон келтирдим.) Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари

 

814/3. Оишадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  кечалари ўн бир ракат намоз ўқирдилар. Агар субҳ кирса, икки ракат енгил намоз ўқиб олардилар. Кейин муаззин келиб, жамоат жам бўлди деб айтгунича, ўнг томонларига ёнбошлаб турардилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

815/4. Ҳузайфадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  кечаси ётоқларига ётсалар, қўлларини чаккалари остига қўйиб «Аллоҳумма бисмика амуту ва аҳйа», деб айтардилар. (Маъноси: Аллоҳим, Сенинг исминг билан тириламан ва ўламан.) Уйғонганларида: «Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйана баъда ма аматана ва илайҳин нушур», деб айтар эдилар. (Маъноси: Бизни ўлдиргандан кейин тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Ва биз Унгагина қайтамиз.) Имом Бухорий ривоятлари

 

816/5. Яъиш ибн Тихфа ал-ўифорийдан р.а. ривоят қилинади. Отам менга қуйидагиларни айтиб бердилар. Бир куни мен масжидда қорнимни ерга қаратиб ётган эдим, ногаҳон бир киши келиб, оёғи билан мени туртди-да: «Албатта, бу ётиш Аллоҳнинг ғазабини келтиради», деди. Ўгирилиб қарасам, у гапираётган киши Расулуллоҳ  с.а.в.  эканлар. Абу Довуд ривоятлари.

Фойда: Қоринни ерга қаратиб ётишдан қайтарилган.

 

817/6. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ким бир ўринга ўтирсаю Аллоҳни зикр қилмаса, у учун Аллоҳ томонидан нуқсон етади. Ким бир ўринга ёнбошласаю Аллоҳни зикр этмаса, унга ҳам Аллоҳ томонидан нуқсон етади», дедилар. Абу Довуд ривоятлари.

Фойда: Ҳар бир мажлисда Аллоҳни зикр қилиб юришга тарғиб ҳамда Аллоҳнинг зикридан ғафлатда қолишдан огоҳлантириш бор.

 

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио