763/1. Абу Саид ал-Ҳудрийдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. ичиладиган нарсага пуфлашдан ман қилдилар. Шунда бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, идишда ифлос нарса кўрсам, нима қилай», деганида, у зот: «Уни тўкиб ташла», дедилар. Ҳалиги киши: «Мен бир нафас билан сувга қонмайман», деганида, у зот: «Ундоғ бўлса, ҳар нафас олганингда идишни оғзингдан узоқ қил», дедилар. Имом Термизий ривоятлари.
764/2. Ибн Аббосдан р.а.ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. сув идишга оғизни тутиб нафас олишдан ёки пуфлашдан ман қилдилар. Имом Термизий ривоятлари.
|