Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

112-БОБ.Меш ва шунга ўхшаш идишларнинг огзидан ичишнинг кароҳияти ва бу танзиҳий (пок) кароҳият бўлиб, ҳаром кароҳият эмаслиги тўғрисида

760/1. Абу Саид ал-Худрийдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  мешларнинг оғзини букиб, сув ичишдан қайтардилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

761/2. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  меш ёки бошқа идишларнинг орзидан сув ичишини таъқиқладилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

762/3. Ҳассон ибн Собитнинг р.а.сингиллари Кабшата бинти Собитдан р.а.ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  менинг ҳузуримга кириб, осиғлиқ турган мешдан тик туриб сув ичдилар. Кейин мен бориб мешнинг оғзини (муборак бўлгани) учун кесиб олиб қўйдим. Имом Термизий ривоятлари,

 

Бу саҳобия хотин мешнинг орзини кесиб олишларига сабаб, Расулулллоҳнинг  с.а.в.  муборак оғизлари теккан нарсани эъзозлаш, бошқаларнинг қўлига тушиб, беҳурмат бўлишидан сақлаш учун, шундоқ қилдилар. Бу ҳадисдан мешнинг оғзидан сув ичилса ҳам дурустлиги ва юқоридаги икки ҳадисдан ичмаслик афзал ва комиллиги англашилади.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио