Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

114-БОБ.Тик туриб бирор ичимлик ичишнинг жоизлиги, аммо ўтириб ичиш афзал эканлигининг баёни

Бу бобимизга Кабшата бинти Собитдан ривоят қилинган 762- ҳадис ҳам далил бўлади.

 

765/1. Ибн Аббосдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳни  с.а.в.  замзам суви билан сийлаганимда, у зот тик туриб ичдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

766/2. Наззол ибн Сабрадан р.а.ривоят қилинади. Али р.а. Кўфадаги «раҳаба» дарвозаси олдига келиб, тик туриб (сув) ичдиларда: «Мен Расулуллоҳнинг  с.а.в. худди сизлар мени кўриб турганингиздек, тик туриб ичганларини кўрганман», дедилар. Имом Бухорий ривоятлари.

 

767/3. Ибн Умардан р.а. ривоят қилинади. Бу зот: «Биз Расулуллоҳ  с.а.в.  замонларида юрган йўлимизда овқатланиб, тик туриб (сув) ичар эдик», дедилар. Имом Термизий ривоятлари.

 

768/4. Амр ибн Шуъайб оталаридан, оталари эса боболаридан қилган ривоятларида: «Расулуллоҳнинг  с.а.в.  тик туриб ҳам, ўтириб ҳам сув ичганларини кўрдим», дейилган. Имом Термизий ривоятлари.

 

769/5. Ансадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  кишини тик туриб (сув) ичишдан қайтардилар. Қатода р.а.айтадилар: Биз Анасга р.а.: «Тик туриб овқатланиш-чи?» десак, Анас р.а.: «Тик туриб овқатланиш тик туриб сув ичишдан ҳам ёмонроқ ва хунукроқ», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

Имом Муслимнинг бошқа ривоятларида: «Расулуллоҳ  с.а.в.  тик туриб сув ичганларни койир эдилар», бўлиб келган.

 

770/6. Абу Ҳурайрадан р.а.ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Сизлардан бирортангиз тик туриб сув ичмасин. Кимки унутиб, тик турган ҳолда ичиб қўйса, Қайт қилиб юборсин», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

Фойда: Аввалги учта ҳадисдан тик туриб ичимлик ичиш ва овқатланиш жоизлиги чиқмокда. Аммо кейинга ҳадислардан тик туриб бирор ичимлик ичишнинг макрухдига, тик туриб овқатланишнинг эса унданда қаттиқ кароҳиятли экани чиқмокда. Энди кимки тик туриб бирор нарса ичиб кўйса суннатга хилоф қилгани учун нафсини жазолаш сифатида ичган нарсасини қайт қилиб юбориши маҳбуб амалдир. Албатта суннатга хилоф қилишни қасд этгандагина шундай қилади. Аммо мухолифликни қасд қилмаса ундай эмас.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио