Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

753/1. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Икки кишилик овқат уч кишига ва уч кишилик овқат тўрт кишига кифоя қилади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари, 754/2. Жобирдан р.а.ри

755/1. Анасдан р.а.ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  ичимлик ичсалар, сув идишни ошзларидан ташқарига олиб, уч марта нафас олардилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Фойда: Бирор ичимликни уч ҳўпламдан қилиб ичишнинг ва ҳар ҳўпламдан кейин нафас олишнинг ҳамда нафас олаётганда идишдан узоқда туришнинг маҳбублиги аён бўлади. Албатта бундай қилишнинг сиҳат-саломатлик учун фойдалари кўп.

 

756/2. Ибн Аббосдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Туяга ўхшаб бир ҳўпламда ичманглар. Икки ва уч ҳўплам қилиб ичинглар. Ичаётганда: «Бисмиллаҳ», денглар. Ичиб бўлиб: «Алҳамдулиллаҳ», деб айтинглар», дедилар. Имом Термизий равоятлари.

 

757/3. Абу Қатодадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  сув ичаётганда идишнинг ичида нафас олишдан қайтардилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

758/4. Анасдан р.а.ривоят қилинади. Расулуллоҳга  с.а.в.  сув қўшилган сут олиб келинди. У зотнинг ўн томонларида аъробий, чап томонларида эса Абу Бакр р.а.эдилар. Расулуллоҳ «Ш ундан ичиб аъробийга бер дилар. Ва: «Ўнгдан беринглар», деб айтдилар. Имоми Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

759/7. Сақл ибн Саъддан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳга  с.а.в.  бир ичимлик олиб келинди. Ундан ичдилар. Ўнг томонларида бир ёш бола, чап томонларида эса ёши катта саҳобалар бор эди. Расулуллоҳ  с.а.в.  ҳалиги ёш болага: «Бу идишни мана бу ёши катталарга аввал беришимга ижозат берсанми?» деганларида, ёп бола: «Йўқ, Аллоҳга қасамки, сиздан оладиган насибамга ҳеч бир кишини ўзимдан ортиқ кўра олмайман», деди. Бас, Расулуллоҳ  с.а.в.  идишни боланинг қўлига бердилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Ўша ёш бола Ибн Аббос эдилар.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио