741/1. Ваҳший ибн Ҳарбдан р.а.ривоят қилинади, Расулуллоҳнинг с.а.в. саҳобалари: «Эй Расулуллоҳ с.а.в. , биз еймиз-у, аммо тўймаймиз», дейишганида у зот: «Сизлар тафриқа бўлиб есангизлар керакда», деганларида, улар: «Ҳа», деб жавоб беришди Шунда Расулуллоҳ с.а.в. : «Таомингизни жам бўлиб енглар. Аллоҳ исмини зикр қилинглар. Аллоҳ ўшанда сизларга барака ато қилади», дедилар. Абу Довуд ривоятлари.
Фойда: Тўпланиб, жамланиб ва «Бисмиллаҳ»ни айтиб ейиш барака ҳосил бўлишига ҳамда қорин тўйишига сабаб бўлади.
|