740/1. Жабала ибн Суҳайм р.а.ривоят қилиб айтдилар: «Ибн Зубайр билан бирга (яшаганимизда) бизга очлик етди. Сўнгра ризқландик. (Егулик) тановул қилаётганимизда, олдимиздан Абдуллоҳ ибн Умар р.а.ўтиб: «Бир луқмада икки хурмо еманглар. Чунки Расулуллоҳ с.а.в. ана шундай қилишдан қайтарганлар. Фақат биродаринг изн берса, жоиз, деганлар», деб айтдилар». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
|