Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

94-боб.Меҳмонни ҳурмат қилишнинг фазилати ҳақида

Аллоҳ таоло: «(Эй Муҳаммад), сизга Иброҳимнинг иззат-икромли меҳмонлари ҳақидаги хабар келдими? Ўшанда улар (Иброҳимнинг) ҳузурига кириб: «Салом», дейишган эди, у ҳам: «Салом. (Булар) нотаниш қавм-ку», деди. Сўнг у аста оиласи олдига чиқиб, (қовурилган) бир семиз бузоқни келтирди-да, уни уларга яқин қилиб: «(Таомдан) емайсизларми?», деди» (Ваз-зорият сураси, 24-27-оятлар).

 

«(Дарҳақиқат, Лут пайғамбар ҳузурига йигитлар келганини эшитишгач), қавми унинг олдига чопиб келишди. Улар илгаридан ёмон ишлар — баччабозлик қилар эдилар. У айтди: «Эй қавмим, анави қизларим (яъни шаҳримиздаги қизлар) сизлар учун покроқ-ку (яъни ўшаларга уйланаверсангиз бўлмайдими)?! Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва меҳмонларим олдида мени шарманда қилманглар. Орангизда бирон тўғри йўлга юргувчи киши йўқми?!» (Ҳуд сураси, 78-оят), деб айтган.

 

705/1. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса, қўшнисига озор бермасин. Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса, меҳмонини ҳурмат қилсин. Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса, яхши нарсаларни гапирсин ёки жим турсин», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Фойда: Қўшнисига зулм қилмасдан яхшилик қилиш, меҳмонини ҳурматлаш ва кам гап бўлиш иймон аломатларидандир.

 

706/2. Абу Шурайҳ Ҳувайлид ибн Амир ал-Хузоъийдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, меҳмонни ҳурмат қилиб, унинг мукофотини берсин», деганларида, саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, унинг мукофотини бериш қанақа бўлади?» дейишди. Шунда Расулуллоҳ  с.а.в. : «Бир кеча ва кундуз меҳмонни яхшилаб кутсин. Меҳмондорчилик уч кундир. Ундан зиёдаси садақадир», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

Имом Муслимнинг ривоятларида Расулуллоҳ  с.а.в. : «Мусулмон киши биродарининг ҳузурида уни гуноҳкор қилгунча меҳмон бўлмоғи даркор эмас», деганларида, саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, қандоқ қилиб гуноҳкор қилади?» дейишди. Шунда Расулуллоҳ  с.а.в. : «Унинг ҳузурида биродари шунақа кўп меҳмон бўлганидан зиёфат қилгулик бирор нарса қолмайди», дедилар.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио