Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

85-боб.Сир сақлашнинг фазилати тўғрисида

Аллоҳ таоло: «Аҳдга вафо қилинглар. Зеро аҳд-паймон (Қиёмат куни) масъул бўлинадиган ишдир» (Исро сураси, 34-оят), деб айтган.

 

684/1. Абу Саид ал-Худрийдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Қиёмат куни Аллоҳ ҳузурида ёмон мақомдаги киши шундай кишики, у ўз хотини билан жинсий алоқада бўлиб, бир-бирларининг аъзоларига назар ташлаб, кейин хотинидаги сирларни тарқатади», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

685/2. Абдуллоҳ ибн Умардан р.а. ривоят қилинади. Умарнинг р.а. қизлари Ҳафса бева бўлиб қолганида, Умар р.а. Усмон ибн Аффонга йўлиқиб, Ҳафсани Усмонга р.а. таклиф қилиб: «Хоҳласангиз, қизим Ҳафсани сизга никоҳлаб қўяман», дедилар. Усмон р.а.: «Бир ўйлаб кўраман», дедилар. Умар р.а.: «Бу гапдан кейин бир кеча кутдим. Сўнгра Усмон р.а. менга йўлиқиб: «Равшан бўлдики, бугунги кунда уйлана олмас эканман», дедилар. Кейин Абу Бакр Сиддиққа р.а. йўлиқиб. Агар хоҳласангиз, қизим Ҳафсага сизни уйлантириб қўяман», десам, у зот бирор нарса демай жим турдилар. Мен Усмонга р.а. нисбатан Абу Бакрдан р.а. хафа бўлдим. Шундан бир неча кун ўтгач Расулуллоҳ  с.а.в.  совчи бўлдилар. Мен қизимни Расулуллоҳга  с.а.в.  никоҳлаб қўйдим. Кейин Абу Бакр р.а. менга йўлиқиб: «Эй Умар, қизингни менга таклиф қилганингда бирор жавоб қилмасдан жим турганимдан хафа бўлган бўлишинг мумкин», дегандилар. Мен: «Ҳа», деб жавоб бердим. Шунда Абу Бакр р.а.: «Сен қизингни таклиф этганингда бирор монеълик йўқ эди. Лекин Расулуллоҳ  с.а.в.  қизингни никоҳларига олиш истаклари борлигини билар эдим. Мен у зотнинг сирларини фош қилмай, деб жавоб бермадим. Агар у зот қизингни никоҳларига олмаганларида, албатта, мен олар эдим», дедилар». Имом Бухорий ривоятлари.

 

686/3. Оишадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳнинг  с.а.в.  ҳамма хотинлари у зотнинг ҳузурларида туришган эди. Шу пайт қизлари Фотима р.а. келиб қолдилар. Фотиманинг р.а. юришлари оталарининг юришларидан ҳеч фарқ қилмас эди. Оталари Фотимани кўриб: «Марҳабо, хуш келибсиз, қизим», деб пешвоз чиқдилар. Кейин ўнг томонларига ёки чап томонларига ўтказдилар. Ва қулоқларига ниманидир пичирлаб гапирдилар. Фотима р.а. бу сўздан қаттиқ йиғладилар. Расулуллоҳ  с.а.в.  қизларидаги бетоқатликни кўриб, яна қизларининг қулоғига ниманидир пичирладилар. Фотима р.а. бундан кулдилар. Шунда мен Фотимага р.а.: «Расулуллоҳ  с.а.в.   шунча хотинлари ичида сизни хослаб, сир айтсалар, сиз нимага йиғлайсиз?» дедим. Кейин Расулуллоҳ  с.а.в.  ўринларидан туриб кетганларида, Фотимадан р.а.: «Расулуллоҳ  с.а.в.  сенга нима дедилар?» деб сўрасам, у: «Расулуллоҳнинг  с.а.в.  сирларини фош қилмайман», деди. Расулуллоҳ  с.а.в.  вафот этганларида, мен яна Фотимадан р.а.: «Оналик ҳаққи-ҳурмати, Расулуллоҳ ўша куни нима дедилар?» десам, Фотима р.а.: «Энди майли, айтиб бераман. Аввалги гал қулоғимга пичирлаганларида айтдиларки: «Жаброил алайҳиссалом ҳар йили келиб бир (ё икки) марта Қуръонни кўрикдан ўтказардилар. Ҳозир икки марта Қуръонни кўрикдан ўтказдилар. Ажалим яқинлашиб қолганини ҳис қилаяпман. Аллоҳдан тақво қилиб, сабр этгин. Мен сен учун нақадар яхши пешводирман». Шу гапдан кейин сиз гувоҳи бўлган ўша йиғи зоҳир бўлди. Мендаги бетоқатликни кўриб, иккинчи марта қулоғимга пичирлаб: «Эй Фотима, мўмина аёлларнинг саййидаси ёки бу уммат аёлларининг саййидаси бўлишга рози эмасмисан?» дегандилар. Мана шу гапдан кейин сиз ўша гувоҳи бўлган кулгу зоҳир бўлди», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Лафз Имом Муслимники.

 

687/4. Собит р.а. Анасдан р.а. қилган ривоятларида, Анас р.а.: «Мен болалар билан ўйнаётган эдим. Расулуллоҳ  с.а.в.  бизнинг ҳузуримизга келиб, салом бердилар ва мени бир иш билан бир жойга юбордилар. Ўша хизмат сабаб бўлиб, онамнинг хизматларидан кечикдим. Қачонки онам ҳузурларига келсам, онам: «Нима учун кеч қолдинг?» деб сўрадилар. Мен: «Расулуллоҳ  с.а.в.  мени бир иш билан юбордилар», дедим. Онам: «Нима иш экан?» деб сўрадилар. Мен: «У – сир», деб айтдим. Шунда онам: «Расулуллоҳнинг  с.а.в.  сирларини ҳеч бир кишига айтмагин», дедилар. Анас р.а.: «Аллоҳга қасамки, эй Собит, агар у сирни бирор кишига айтганимда, сенга аллақачон гапириб берган бўлар эдим», дедилар. Имом Муслим ривоятлари. Имом Бухорий эса баъзисини қисқа ҳолатда ривоят қилганлар.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио