Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

86-боб.Аҳдга вафо қилиш ҳамда ваъда қилган нарсани кечиктирмай бажаришнинг фазилати ҳақида

Аллоҳ таоло: «Аҳдга вафо қилинглар. Зеро аҳд-паймон (Қиёмат куни) масъул бўлинадиган ишдир» (Исро сураси, 34-оят).

 

«Аҳд-паймон берган вақтларингизда Аллоҳга берган аҳдингизга вафо қилингиз» (Наҳл сураси, 91-оят).

 

«Эй мўминлар, аҳдларга (ўзаро келишган битимларга) вафо қилингиз« (Моида сураси, 1-оят).

 

«Эй мўминлар, нега сизлар ўзларингиз қилмайдиган нарсани (қиламиз деб) айтурсизлар? Сизларнинг ўзларингиз қилмайдиган ишни (қиламиз деб) айтишларингиз Аллоҳ наздида ўта манфур (ишдир)» (Саф сураси, 2-3-оятлар), деб айтган.

 

688/1. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Мунофиқнинг аломати учтадир. Агар сўзласа, ёлғон гапиради. Агар ваъда берса, унга хилоф қилади. Агар омонат қўйилса, хиёнат қилади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

Имом Муслим ривоятларида эса: «Агар рўза тутиб, намоз ўқиб, ўзнинг мусулмон эканини гумон қилса ҳам...» деб зиёда қилганлар.

 

689/2. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Оссдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Кимда тўрт хислат бўлса, ҳақиқий мунофиқдир. Демак, кимда мана шу хислатлардан бирортаси бўлса, уни тарк қилгунича, унда нифоқлик бордир. Агар омонат берилса, хиёнат қилади. Гапирса, ёлғон сўзлайди. Аҳдлашилса, шартнома тузилса, устидан чиқмайди. Хусуматлашилса, бузуқлик қилади», деганлар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

690/3. Жобирдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  менга: «Агар Баҳрайндан мол келса, шунча, шунча ва шунча бераман», деб икки ҳовучларини кўрсатдилар. У мол ҳали келмай туриб, Расулуллоҳ  с.а.в.  вафот этдилар. Қачонки  Баҳрайндан мол келганида, Абу Бакр р.а. жарчиларга буюрдилар. Жарчилар эса: «Кимнинг Расулуллоҳдан  с.а.в.  олган ваъдаси ёки берган ваъдаси бўлса, бизнинг ҳузуримизга келсин», дейишди. Кейин мен Абу Бакрнинг р.а. ҳузурига бориб: «Расулуллоҳ  с.а.в.  менга шунча ва шунча нарсаларни ваъда қилгандилар», дедим. Бас, Абу Бакр р.а. менга бир ҳовуч олиб бердилар. Уни санасам, беш юз дона экан. Абу Бакр р.а.: «Яна икки ҳисса олгин», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио