Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Одоб китоби 84-боб Ҳаё ва унинг фазилати ҳамда унга одатланмоққа тарғиб қилиш ҳақида

680/1. Ибн Умардан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  ансорий бир киши олдидан ўтаётгандилар, у ансорий биродарига насиҳат қилиб турган экан (яъни жуда қаттиқ ҳаёли бўлма! Ўзингга қийин бўлади, деб). Шунда Расулуллоҳ  с.а.в. : «Буни ўз ҳолига қўйгин. Чунки ҳаё иймондандир (яъни иймони бор кишининг ҳаёси бўлади)», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Фойда: Ҳаё иймонни мукаммаллигидандир. Чунки ҳаёли киши ёмон амалларни қилишдан ўзини тўхтатади. Ҳаё тоатга ундайди. Ҳаё инсон хилқатида бор бўлган ғариза бўлиб, хулқланиш, уни касб қилиш ва шариат одобларига амал қилиш орқали кучайтирилади.

 

681/2. Имрон ибн Ҳусайндан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ҳаё ҳамиша яхшилик олиб келади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Имом Муслимнинг ривоятларида: «Ҳаёнинг ҳаммаси хайрлидир», дейилган.

 

682/3. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Иймоннинг етмиш нечта ёки олтмиш нечта ҳам бўлаги (шўъбаси) бордир. Уларнинг афзали «Ла илаҳа иллаллоҳ»дир. Энг пасти йўлдан азият берувчи нарсани олиб ташлашдир. Ҳаё ҳам ўша иймон бўлакларидан биридир», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

683/4. Абу Саид ал-Худрийдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  парда ортидаги бокира қиздан ҳам ҳаёлироқ эдилар. Агар у зот бирор нарсани кариҳ кўрсалар, биз у зотнинг юзларидан билиб олар эдик. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

Уламолар: «Ҳаё бир хулқдирки, кишини ёмон иш қилгани қўймайди. Ҳамда ҳақдорнинг ҳаққини адо қилишда пайдо бўладиган сустликдан ман қилади», дейишган.

Абулқосим Жунайд айтадилар: «Ҳаё — Аллоҳнинг неъматларини ва ўзининг шукридаги қусурликни ҳис этишдир. Буларнинг ўртасидаги бир ҳолат юзага келадики, у ҳаё деб номланади. Валлоҳи аълам».

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио