679/1. Абу Мусо ал-Ашъарийдан р.а. ривоят қилинади. Мен ва амакимнинг икки ўғли Расулуллоҳ с.а.в. ҳузурларига кирдик. Улардан бири: «Эй Аллоҳнинг Расули! Аллоҳ сизни бошлиқ этган мамлакатнинг баъзи жойларига бизни амир қилсангиз», деди. Иккинчиси ҳам аввалгига ўхшаш сўз айтди. Шунда Расулуллоҳ с.а.в. : «Аллоҳ номига қасамки, биз бошлиқликка талабгор бўлиб, унга хирс қилган бирор кишини у вазифага тайинламаймиз», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
|