Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

79-боб.Адолатли бошлиқнинг фазилати ҳақида

Аллоҳ таоло: «Албатта, Аллоҳ адолатга ва чиройли амаллар қилишга... буюрур» (Наҳл сураси, 90-оят),

 

«(Мудом) адолат қилинглар! Зеро Аллоҳ адолат қилгувчиларни севар» (Ҳужурот сураси, 9-оят), деб айтган.

 

658/1. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Аллоҳ таоло етти тоифа кишига соя йўқ кунда ўз соясидан (Қиёмат ҳароратида Аршнинг соясидан) паноҳ берур: 1) одил подшоҳ; 2) Аллоҳнинг ибодатида ўсган йигит; 3) масжидга қалби муаллақ (боғлиқ) бўлган киши, яъни масжиддан чиқиб, то унга қайтгунича қалби боғлиқ бўлувчи; 4) Аллоҳ йўлида дўст бўлувчи икки биродар шахс, улар Аллоҳ йўлида жам бўлиб, Унинг йўлида ажраладилар; 5) бир кишини ҳусну жамолда тенгги йўқ аёл (ёмон ниятда) ўз нафсига чақирса, у киши Аллоҳдан қўрқаман, деб жавоб қилса; 6) бир киши бирор садақа қилса, ўша берган садақасини шу даражада махфий қилсаки, ўнг қўли билан берганини чап қўли сезмаса; 7) бир киши холи ҳолда Аллоҳни эслаганида, кўзидан ёш оқса», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

659/2. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Оссдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Адолатли бўлган (бошлиқ)лар учун Аллоҳ ҳузурида нурдан бўлган минбарлар бордир. Яъни у бошлиқлар ҳукм чиқаришда, ўз аҳллари ва ўз вазифаларига адолатли бўлишади», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

660/3. Авф ибн Моликдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Сизларнинг яхши ҳокимларингиз шундай кишиларки, сизлар уларни яхши кўрасизлар. Улар ҳам сизларни яхши кўришади. Сизлар улар ҳаққига дуо қиласизлар. Улар ҳам сизларнинг ҳаққингизга дуо қилишади. Ёмон ҳокимларингиз шундай кишиларки, сизлар уларни ёмон кўрасизлар. Улар ҳам сизларни ёмон кўришади. Сизлар уларни лаънатлайсизлар. Улар ҳам сизларни лаънатлашади», деганларида, биз: «Эй Аллоҳнинг Расули, ундоқ бўлса, улар билан урушайликми?» деганимизда, у зот: «Модомики намоз ўқишар экан, урушманглар», деб айтдилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

661/4. Иёз ибн Ҳимордан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Уч тоифа киши жаннат аҳлидир: 1. Адолатга муваффақ бўлган подшоҳ; 2. Қариндошлари ва мусулмон биродарларига раҳмли ҳамда қалби юмшоқ киши; 3. Болалари кўп ва ўзи муҳтож бўласа-да тиланчилик қилмайдиган киши», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио