Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

74-боб.Ҳалимлик, босиқлик ва мулойимлик ҳақида

Аллоҳ таоло: «(У тақводор зотлар)... ғазабларини ичга ютадиган, одамларнинг (хато-камчиликларини) авф этадиган кишилардир. Аллоҳ бундай яхшилик қилувчиларни севади» (Оли Имрон сураси, 134-оят).

 

«(Эй Муҳаммад), марҳаматли бўлинг, яхшиликка буюринг ва жоҳиллардан юз ўгиринг» (Аъроф сураси, 199-оят).

 

«Яхшилик билан ёмонлик баробар бўлмас. Сиз (ҳар қандай ёмонликни) энг гўзал сўзлар билан даф қилинг! (Шунда) баногоҳ сиз билан ўрталарингизда адоват бўлган кимса қайноқ-содиқ дўст каби бўлиб қолур. Унга (ёмонликни яхшилик билан даф қилиш хислатига) фақат сабр-тоқатли зотларгина эришурлар, унга фақат улуғ насиба эгасигина эришур» (Фуссилат сураси, 34-35-оятлар).

 

«Албатта, ким (ўзига етган озор-азиятларга) сабр қилса ва (интиқом олмай Аллоҳ учун) кечириб юборса, шак-шубҳасиз бу (иш) ишларнинг мақсадга мувофиғидир» (Шўро сураси, 43-оят), деб айтган.

 

631/1. Ибн Аббосдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  Ашаж Абдулқайсга: «Сенда икки хислат бордир. Аллоҳ ўша хислатингни яхши кўради. 1. Ҳалимлик. 2. Босиқлик», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

632/2. Оишадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Албатта, Аллоҳ таоло мулойимдир. Ва ҳар бир ишда мулойимликни яхши кўради», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

633/3. Оишадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Албатта, Аллоҳ таоло мулойимдир. Ва мулойимликни яхши кўради. Ҳамда қўполлик ва бундан бошқа хислатларга бермайдиган савобни унга беради», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

634/4. Оишадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Албатта, мулойимлик бирор нарсага аралашса, ўша нарсани зийнатлайди. Аммо уни ажратиб олинса, у айбли бўлади», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

635/5. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Бир аъробий масжидга сийиб юборди. Одамлар унинг таъзирини бериш учун ўринларидан туришганида, Расулуллоҳ  с.а.в. : «Уни тек қўйинглар. Сийган жойига бир пақир сув қуйиб юборинглар. Албатта, сизлар осон этиш учун юборилгансизлар. Қийин қилиш учун юборилмагансизлар», деб айтдилар. Имом Бухорий ривоятлари.

 

636/6. Анасдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Осон қилинглар, қийин қилиб қўйманглар. Хурсандлик хабарини беринглар, қочириб юборманглар», деб айтдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

637/7. Жарир ибн Абдуллоҳдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Кимки мулойимликдан маҳрум бўлса, яхшиликларнинг барчасидан маҳрум бўлибди», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

638/8. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Бир киши Расулуллоҳга  с.а.в. : «Эй Аллоҳнинг Расули! Менга васият қилинг», деганида, у зот: «ўазаб қилма», дедилар. Бу киши бир неча марта сўраганида ҳам Расулуллоҳ  с.а.в. : «ўазаб қилмагин», дедилар. Имом Бухорий ривоятлари.

 

639/9. Абу Яъло Шаддод ибн Авсдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Албатта, Аллоҳ таоло ҳар бир иш устида яхши иш қилишни лозим этган. Агар бирор (ҳайвонни) ўлдирсангиз ёки сўйсангиз, чиройли қилиб сўйинглар. Ва сизлардан бирингиз сўядиган нарсасини қийнамасдан пичоғини ўткирлаб олсин», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

640/10. Оишадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳга  с.а.в.  қачон икки ишнинг бири ихтиёр берилса, агар унда гуноҳ бўлмаса, осонини танлар эдилар. Агар гуноҳ иш бўлса, одамларнинг ундан энг узоғи бўлардилар. У зот ўзлари учун ҳеч ҳам ўч олмасдилар. Бордию Аллоҳ муҳтарам қилган нарса беҳурмат қилинса, унда Аллоҳ учун ўч олардилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

641/11. Ибн Масъуддан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Сизларга дўзах ҳаром кишини ёки дўзах унга ҳаром бўлган кишининг хабарини берайми? У биродарларига ҳожат вақтида яқин турадиган, тавозуъли ва мулойим кишидир», дедилар. Имом Термизий ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио