Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

73-боб.Ҳусну хулқ ҳақида

Аллоҳ таоло: «Албатта, сиз улуғ Хулқ устидадирсиз» (Қалам сураси, 4-оят).

 

«( У тақводор зотлар)... ғазабларини ичларига ютадиган, одамларнинг (хато-камчиликларини) авф этадиган кишилардир» (Оли-Имрон сураси, 134-оят), деб айтган.

 

620/1. Анасдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  инсонларнинг энг хулқлиси эдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

621/2. Анасдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳнинг  с.а.в.  кафтларидан майинроқ ипак ҳам, кимхоб ҳам ушламадим. Ва яна Расулуллоҳ  с.а.в.  ҳидларидан хушбўйроқ ҳидни топмадим. Ўн йил Расулуллоҳ  с.а.в.  хизматларида бўлдим. Шу вақт мобайнида бирор марта «уф» демадилар. Ва бирор қилиб қўйган ишимга «Нима учун уни қилдинг» демадилар. Ҳамда бирор қилмаган ишимга «Уни бундоқ қилмадингми?» деб айтмадилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

622/3. Саъб ибн Жассомадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳга  с.а.в.  ёввойи эшак ҳадя қилсам, у зот уни менга қайтариб бердилар. Қачонки юзимдаги хафаликни кўрганларида: «Агар эҳромда бўлмаганимизда, уни сенга қайтармас эдим», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

623/4. Наввос ибн Самъондан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳдан  с.а.в.  яхшилик ва ёмонлик ҳақида сўраганимизда, у зот: «Ҳусну хулқ яхшиликдир. Қалбинг тараддудланиб, одамлар ўша қилган ишингдан хабардор бўлишларини кариҳ кўришинг ёмонликдир», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

624/5. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Оссдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  бадхулқ ҳам, шалоқ сўзли ҳам эмасдилар. Ва яна: «Сизларнинг яхшиларингиз хулқи яхшиларингиздир», дердилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

625/6. Абу Дардодан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Қиёмат куни мўмин банданинг тарозусида ҳусну хулқидан кўра оғирроқ нарса йўқдир. Албатта, Аллоҳ таоло уятсиз сўзларни айтувчи оғзи шалоқ кишиларга ғазаб қилади», дедилар. Имом Термизий ривоятлари.

 

626/7. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳдан  с.а.в. : «Инсонларни жаннатга кўп киргизадиган амал қайси?» деб сўралганида, у зот: «Аллоҳга қилинган тақво ва ҳусну хулқ», дедилар. Ва яна у зотдан: «Инсонларни дўзахга кўп киргизадиган амал қайси?» деб сўралганида, у зот: « Оғиз ва жинсий аъзолар орқали қилинган гуноҳ», деб айтдилар. Имом Термизий ривоятлари.

Фойда: Тақволи ва чиройли хулқли бўлишга тарғиб бор. Ҳамда куфр, ёлғон ва зинодан огоҳлантириш ҳам бор. Бу ҳадисда тақво билан чиройли хулқнинг ораси жамланди. Чунки тақво, инсон билан Раббиси орасини ислоҳ қилади. Чиройли хулқ эса, инсон билан бошқа инсонлар орасини ислоҳ қилади. Ва яна оғиз билан жинсий аъзолар ораси жамланди. Чунки, оғиздан куфр калимаси, ғийбат ва чақимчилик каби фаҳш сўзлар содир бўлади. Жинсий аъзодан эса, зино содир бўлади. Бу икки аъзо сақланмаса, ҳар турли балоларга сабаб бўлиб, дўзах томон олиб бориши мумкин.

 

627/8. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Мўминларнинг иймон жиҳатидан комили хулқи яхшиларидир. Сизларнинг яхшиларингиз хотинларига хушмуомалада бўлганларидир», дедилар. Имом Термизий ривоятлари.

 

628/9. Оишадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Мўмин киши яхши хулқи билан (кундузлари) рўзадор, (кечалари) бедор бўлганларнинг даражасига етади», дедилар. Абу Довуд ривоятлари.

 

629/10. Абу Умома ал-Боҳилийдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ҳақ бўла туриб жанжални тарк этган кишига жаннат ёнидаги бир уйга кафилман. Ҳазилдан бўлса ҳам, ёлғонни тарк этган кишига жаннат ўртасидаги бир уйга кафилман. Чиройли хулқли кишига жаннатнинг энг юқорисидаги бир уйга кафилман», дедилар. Абу Довуд ривоятлари.

 

630/11. Жобирдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Менга маҳбубларингиз ва қиёмат кунида мажлис жиҳатидан яқинларингиз ахлоқи яхшиларингиздир. Менга ёмон кўрилганларингиз ва қиёмат кунида мендан узоқларингиз сергап-эзмаларингиз, ахлоқсиз сўзларни сўзловчиларингиз ва мутафайқиҳлардир», дедилар. Шунда саҳобалар: «Эй Расулуллоҳ, сергап ва ахлоқсиз сўзларни айтувчини билдик. Аммо мутафайқиҳлар, деганингиз ким?» дейишганида, Расулуллоҳ  с.а.в. : «Мутакаббирлар», деб айтдилар. Имом Термизий ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио