Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

67-Боб.Бирор зарар етгани сабабли ўлимни орзу қилишнинг кароҳияти. Лекин динида фитналаниб қолишдан хавфсираса, зарари йўқ

584/1. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Сизлардан ҳеч бир киши ўлишни орзу қилмасин. Агар яхши одам бўлса, шояд яхшилиги зиёда бўлса. Агар ёмон одам бўлса, шояд тавба қилиб қолса», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Бу ҳадис Имом Бухорий лафзларидир.

 

Имом Муслимнинг лафзларида эса Расулуллоҳ  с.а.в. : «Сизлардан ҳеч бир киши ўлишни орзу қилмасин ва ҳали келмаган ўлимни чақирмасин. Чунки ўладиган бўлса, қилиб турган амали тўхтаб қолади. Албатта, умрнинг зиёда бўлиши мўминга фақат яхшиликни олиб келади», дедилар.

 

585/2. Анасдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Сизлардан ҳеч бирингиз етган зарар туфайли (бесабрлик қилиб) ўлимни орзу қилмасин. Бордию чорасиз қолиб уни орзу этадиган бўлса: «Аллоҳумма аҳйиний ма канатил ҳайату хойран лий ва таваффаний иза канатил вафоту хойран лий», (Маъноси: Аллоҳим, агар менинг ҳаётда яшашим яхши бўлса, мени тирик қолдир. Агар вафотим яхши бўлса, мени вафот эттир.), деб  айтсин», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

586/3. Қайс ибн Абу Ҳозимдан р.а. ривоят қилинади. Биз Ҳаббоб ибн ал-Араттининг р.а. аҳволларидан хабар олгани кирсак, у зот даволаниш мақсадида етти жойларини тамғалаган эканлар. Кейин Ҳаббоб р.а.: «Биродарларимиз биздан олдин ўтиб кетишди. Дунё уларга нуқсон етказмади. Бизлар эса мол-дунё жамғариб, уни тупроқдан бошқа нарсага сарф қила олмадик. Агар Расулуллоҳ  с.а.в.  ўзига ўлим тиламоқни ман қилмаганларида, мен ўзимга ўлим тилаган бўлар эдим», дедилар. Кейин биз Ҳабобнинг р.а. ҳузурларига иккинчи бор кирганимизда, у зот девор ураётган эканлар. Шунда бизга қарата: «Мусулмон киши мана шу лойга сарфлаганидан бошқа барча хайр-эҳсонларига савоб олади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Бу ҳадис имом Бухорий ривоятларидаги лафз.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио