Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

68-Боб.Парҳезкор бўлиш ҳамда шубҳали нарсаларни тарк этиш ҳақида

Аллоҳ таоло:

 

«Ва буни енгил иш деб ўйлар эдингизлар. Ҳолбуки у Аллоҳ наздида улуғ (гуноҳдир)» (Нур сураси, 15-оят).

 

«Шак-шубҳасиз Парвардигорингиз (барча нарсани) кузатиб тургувчидир» (Фажр сураси, 14-оят), деб айтган.

 

587/1. Нўъмон ибн Баширдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Албатта, ҳалол очиқ-равшандир. Албатта, ҳаром ҳам очиқ-равшандир. Икковининг ўртасида шубҳали нарсалар бўлиб, уни кўп инсонлар билишмайди. Кимки шубҳадан тақво қилса, дини ва обрўсини покиза сақлабди. Кимки шубҳали нарсани қилса, ҳаром нарсага йўлиқибди. У худди ҳайвонларни боқувчи чўпонга ўхшайдики, ҳайвонлари ўтлатиш ман этилган жойларга кириб ўтлаб қолиши мумкин (Ва чўпон бу гуноҳи учун жазога мустаҳиқ бўлади). Огоҳ бўлинг, ҳар бир подшоҳнинг кириш ман этилган қўриқхонаси бор. Огоҳ бўлинг, Аллоҳнинг қўриқхонаси ҳаром қилган нарсаларидир. Огоҳ бўлинг, жасадда бир парча гўшт бор. Агар у ислоҳ бўлса, жасаднинг барчаси ислоҳ бўлади. Агар у фасод бўлса, жасаднинг барчаси фасод бўлади. Огоҳ бўлинг, ўша бир парча гўшт қалбдир», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

588/2. Анасдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  йўлда (кетатуриб) бир хурмо топиб олдилар. Ва: «Агар садақа бўлишдан қўрқмаганимда, уни еган бўлар эдим», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

589/3. Наввос ибн Самъондан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Хусни-хулқли бўлиш комил яхшиликдир. Гуноҳ эса дилинг тараддудланиб, одамлар ундан хабардор бўлишларини хоҳламаганингдир», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

590/4. Вобиса ибн Маъбаддан р.а. ривоят қилинади. Бир куни Расулуллоҳнинг  с.а.в.  ҳузурларига борсам, у зот: «Яхшилик ҳақида сўрагани келдингми?» дедилар. Мен: «Ҳа», дедим. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Бу ҳақда сен қалбингдан фатво сўрагин. Агар нафсинг ва қалбинг унга хотиржам бўлса, демак, у яхшиликдир. Аммо нафсингда ва қалбингда тараддуд бўлса, демак шу ёмонликдир. Агар одамлар сенга ва сен уларга фатво берсанг ҳам», дедилар. Имом Аҳмад ва Дорамийлар ривояти.

Фойда: Бу Расулуллоҳнинг  с.а.в.  мўъжизаларидан бўлиб, ҳузурларидаги киши ҳали сўрамасидан туриб саволига жавоб қайтараяптилар.

 

591/5. Абу Сирваъата Уқба ибн Ҳорисдан р.а. ривоят қилинади. Бу зот Абу Иҳоб ибн Азизнинг қизига (Яъни, Умму Яҳёга) уйландилар. Бир куни бир хотин келиб: «Мен сени хам, хотинингни ҳам эмизганман», деди. Шунда Уқба р.а.: «Сен мени эмизганингни ҳам билмайман ва бу ҳақда хабар ҳам бермагансан», дедилар-да, уловларига миниб, Мадинага – Расулуллоҳ  с.а.в.  ҳузурларига бориб, бу масала ҳақида у зотдан сўрадилар. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Гап тарқаб бўпти-ку, қандоқ қилиб уни хотин қиласан», дедилар. Кейин Уқба р.а. уни қўйиб юбордилар. У хотин эса бошқа эрга тегиб кетди. Имом Бухорий ривоятлари.

 

592/6. Ҳасан ибн Алидан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Шубҳали нарсани шубҳасизига қўй (Яъни шубҳали нарсани тарк этиб, шубҳасиз нарсани ол)», дедилар. Имом Термизий ривоятлари.

 

593/7. Оишадан р.а. ривоят қилинади. Абу Бакр Сиддиқнинг р.а. хизматкор болалари бўлиб, ишлаб топган нарсасидан Абу Бакр р.а. учун ҳисса чиқариб берар эди. Абу Бакр р.а. ўша ҳиссадан тановул қилардилар. Бир куни у бола бир нарса олиб келган эди, Абу Бакр р.а. ундан едилар. Шунда ҳалиги бола: «Бу еган нарсангизнинг нималигини биласизми?» деди. Абу Бакр р.а. «Нима у?» дедилар. У бола: «Мен жоҳилият пайтларида фол очишни билмасам ҳам, алдаб унга фол очган эдим. Ўша киши мен билан кўришиб, ўша нарсанинг ҳаққини берди. Сиз ўша нарсадан тановул қилдингиз», деди. Абу Бакр р.а. эса қўлларини оғизларига тиқиб, қоринларидаги барча нарсани қайт қилиб ташладилар. Имом Бухорий ривоятлари.

 

594/8. Нофеъдан р.а. ривоят қилинади. Умар ибн Хаттоб р.а. илк муҳожирларга тўрт минг (дирҳам)дан тайин қилдилар. Ўғиллари Абдуллоҳга эса уч ярим минг (дирҳам) тайин этдилар. Шунда у зотга: «Бу ўғлингиз ҳам муҳожирлардан-ку, нима учун кам бердингиз?» дейилганида, у зот: «Чунки буни отаси ҳижратга олиб чиққан. Яъни ўзи ҳижрат қилганлар тоифасидан эмас», дедилар. Имом Бухорий ривоятлари.

 

595/9. Атиййа ибн Урва ас-Саъдийдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Банда, шубҳали нарсаларга йўлиқиб қолмай деб, шубҳасиз нарсаларни ҳам қилмаса, ўшанда тақводорлар даражасига етишади», делилар. Имом Термизий ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио