Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

66-Боб.Эркакларнинг қабристонни зиёрат этишлари маҳбублиги ҳамда зиёрат қилувчининг айтадиган нарсалари ҳақида

580/1. Бурайдадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Мен сизларни қабрларни зиёрат этишдан қайтарган эдим. Энди рухсат бердим, зиёрат қилаверинглар», деб айтдилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

Бошқа ривоятда: «Ким қабрларни зиёрат этишни хоҳласа, зиёрат қилаверсин. Чунки зиёрат охиратни эсга солади», дейилган.

Фойда: Расулуллоҳ  с.а.в.  Исломнинг дастлабки даврида қабрларни зиёрат этишдан ман қилдилар. Чунки одамлар жоҳилият амалларидан тўла халос бўлишмаган эди. Ўшанда қабрларга ибодат қилишгача боришар эди. Қачонки Ислом ақидаси одамлар қалбида мустаҳкам бўлганидан кейин қабрларни зиёрат қилишга рухсат бериб, мана шу ҳадисни айтганлар.

 

581/2. Оишадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  қачон менинг навбатимда келадиган бўлсалар, кечанинг охирида Бақийъ қабристонига чиқиб: «Ассалому ъалайкум дора қавмим муъминийна ва атокум ма тувъадуна ғодан муажжалуна ва иннаа иншааллоҳу бикум лаҳиқун. Аллоҳумма иғфир лиаҳли бақийъил ғорқад», деб айтардилар. (Маъноси: «Ассалому алайкум, эй мўминлар ҳовлисидаги қавмлар. Сизларга ваъда қилинган нарса келди. Иншааллоҳ эртага кечикиб бўлса ҳам, сизларга йўлиқамиз. Эй Раббим, Бақийъ қабристонидагиларни мағфират қил». Имом Муслим ривоятлари.

 

582/3. Бурайдадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  агар қабристонга чиқсалар қуйидагиларни айтишни ўргатардилар. «Ассаламу ъалайкум аҳлад дияри минал муминийна вал муслимийн. Ваинна иншааллоҳу бикум лалаҳиқун. Ас алуллоҳа лана валакумул ъафийаҳ» (Маъноси: мўминлар диёри аҳли, сизларга салом бўлсин. Иншоаллоҳ бизлар ҳам сизларга албатта, йўлиқурмиз. Ўзимизга ва сизларга офият сўрайман). Имом Муслим ривоятлари.

 

583/4. Ибн Аббосдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  Мадинада қабрлар олдидан ўтатуриб унга юзланиб: «Ассалому ъалайкум йа аҳлал қубур. Яғфируллоҳу лана ва лакум антум салафуна ва наҳну бил асар», (Маъноси: Ассалому алайкум, эй қабр аҳллари, Аллоҳ бизу сизни мағфират қилсин. Сизлар биздан олдин кетдинглар, бизлар изингиздан етиб оламиз.), деб айтдилар. Имом Термизий ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио