Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

64-Боб.Беҳожат бўлиб, шукр айтувчининг фазилати, яъни ҳалоллик билан топиб, уни ўз ўрнига ишлатиш ҳақида

Аллоҳ таоло: «Ана энди ким (ўз мол-давлатидаги камбағал-бечораларга берилиши лозим бўлган закот ва бошқа садақотларни) ато этса ва (Аллоҳдан) қўрқса, ҳамда гўзал оқибатни (яъни жаннат бор эканини) тасдиқ этса, бас, Биз уни осон йўлга муяссар қилурмиз» (Вал-лайл сураси, 5-7-оятлар).

 

«Ўзи покдомон бўлиб, мол-давлатини (яхшилик йўлида) сарф қиладиган тақводор зот у (дўзах)дан йироқ қилинур. У (тақводор зот) ҳузурида-зиммасида бирон кимсага қайтариладиган неъмат йўқдир. У фақат энг олий зот бўлмиш Парвардигорининг Юзини-ризолигини истаб (мол-давлатини сарф қилур). Ва яқинда (Парвардигори унга ато этадиган мукофот-жаннат неъматларидан) рози бўлур» (Вал-лайл сураси, 17-21-оятлар).

 

«Агар садақаларни ошкора ҳолда берсангиз, жуда яхши. Ва агар махфий қилиб, фақир-камбағалларга берсангиз – бу ўзингиз учун янада яхшироқдир. Ва қилган гуноҳларингизга каффорат бўлади. Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир» (Бақара сураси, 271-оят).

 

«То сизлар сўйган нарсаларингиздан инфоқ-эҳсон қилиб бермагунингизча ҳаргиз яхшиликка (жаннатга) етмагайсиз. Ҳар қандай нарсани инфоқ қилсангиз, албатта, Аллоҳ уни билур» (Оли Имрон сураси, 92-оят).

 

570/1. Абдуллоҳ ибн Масъуддан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Икки кишига ҳасад қилиш жоиз. Биринчиси: Аллоҳ таоло бир кишига мол-дунё берсаю, у киши ўша мол-дунёни ҳақ йўлда инфоқ қилса. Иккинчиси: Аллоҳ таоло бир кишига ҳикмат (илм) ато этсаю, у киши ўша илми билан ҳукм қилиб ва ўша илмини одамларга таълим берса», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

571/2. Ибн Умардан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Икки тоифа кишига ҳасад қилиш жоиз. 1. Аллоҳ бир кишига Қуръони карим ато қилса, у киши уни кечаю кундуз тиловат қилса. 2. Бир кишига мол-дунё ато қилса, у киши кечаю кундуз молидан инфоқ қилса», деб айтдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

572/3. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Камбағал муҳожирлар Расулуллоҳ  с.а.в.  ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, бадавлат биродарларимиз олий даражалар ва доимий неъматларга эришишмоқда», дейишганида, у зот: «Бу нима деганинглар?» деб айтдилар. Шунда улар: «Бадавлат биродарларимиз биз ўқигандек намоз ўқишади ва биз тутгандек рўза тутишади. Ва (камига) садақа бериб ҳамда қул ҳам озод қилишади. Биз эса садақа ҳам бера олмаймиз, қул ҳам озод эта олмаймиз», дейишди. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Мен сизларга бир нарсани ўргатайми? Агар шу айтган нарсамни бажарсангизлар, сизлардан ўзиб кетганларга етиб оласизлар ва кейингилардан ўзиб кетасизлар. Ҳеч ким сизлардан афзал бўла олмайди. Фақат сизлар бажаргандек амал қилишса, афзал бўлишади», деганларида, улар: «Ҳа ўргатинг», дейишди. Шунда Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ҳар намоз кетидан ўттиз уч марта «Субҳаналлоҳ», ўттиз уч марта «Алҳамдулиллаҳ» ва ўттиз уч марта «Аллоҳу Акбар» деб айтишдир», дедилар. Озгина фурсатдан кейин яна камбағал муҳожирлар Расулуллоҳ  с.а.в.  ҳузурларига келиб, «Эй Аллоҳнинг Расули, бадавлат кишилар ҳам (бизга айтган нарсаларни) эшитиб, биз амал қилганимиз каби бажаришмоқда-ку», дейишганида, Расулуллоҳ  с.а.в. : «Бу Аллоҳнинг фазли-карами бўлиб, хоҳлаган кишисига беради», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Бу Имом Муслим ривоятларидаги лафздир.

Фойда: Аллоҳ бир кишини бадавлат қилиши ҳам, камбағал этиши ҳам синов ва имтиҳондир. Ҳақиқий мўмин камбағаллик пайтида сабр қилиб, бойиганида ҳаддидан ошмай шукр қилади.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио