Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

63-Боб.Охират ишларида мусобақалашмоқ ва баракали нарсаларни кўпайтирмоқ тўғрисида

Аллоҳ таоло: «Бас, баҳслашгувчи - мусобақа қилгувчи кишилар (мана шундай мангу неъматга етиш йўлида) баҳслашсинлар - мусобақа қилсинлар» (Мутаффифун сураси, 26-оят), деб айтган.

 

568/1. Саҳл ибн Саъддан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  ҳузурларига бир ичимлик келтирилди. У зот ўша ичимликдан ичдилар. Ўнг томонларида бир бола ва чап томонларида қариялар бор эди. Расулуллоҳ  с.а.в.  ҳалиги болага: «Мана бу қарияларга шу ичимликни бермоқликка ижозат берасанми?» дегандилар, ҳалиги бола: «Йўқ, эй Аллоҳнинг Расули! Аллоҳга қасамки, сиздан ортиб қолган насибамни бирор кишига бермайман», деди. Расулуллоҳ  с.а.в.  идишни у болани қўлига узатдилар (ўша бола Ибн Аббос эдилар). Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

569/2. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  айтдилар. Бир куни Аюб алайҳиссалом ялонғоч ҳолатда чўмилаётган эдилар, олдиларига тилла чигиртка келиб тушди. Аюб алайҳиссалом уни кийимларига ўраб олдилар. Шунда Аллоҳ азза ва жалла: «Эй Аюб, мен сени бу нарсалардан беҳожат қилмаганмидим?» деди. Аюб алайҳиссалом: «Тўғри, лекин Сенинг иззатингга қасамки, мен баракотингдан беҳожат эмасман», дедилар. Имом Бухорий ривоятлари.

Фойда: Барака ва фазлни талаб қилиш, ўзи ва бошқалар фойдаланиши учун мол тўплаш жоизлиги маълум бўлади. Ҳамда мол-дунё кўпайиб кетганда ҳам Аллоҳга муҳтожликни ҳис қилиб туриш лозим.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио