Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

62-Боб.Бошқаларни ўзидан ҳақдор деб билиб, уларга ҳамдард бўлиш тўғрисида

Аллоҳ таоло: «Гарчи ўзларида эҳтиёж бўлса-да, ўзларини қўйиб (ўзгаларни) ийсор-ихтиёр қилурлар» (Ҳашр сураси, 9-оят).

 

«Ва таомни суюб-хоҳлаб турсаларда, (ўзлари емасдан) мискин, етим ва есирларни таомлантирурлар» (Инсон сураси, 8-оят), деб айтган.

 

 

563/1. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Бир киши Расулуллоҳ  с.а.в.  ҳузурларига келиб: «эй Аллоҳнинг Расули, мен очликдан қийналиб кетдим», деганида, у зот хотинларининг баъзиларидан таом сўраб, одам жўнатдилар. Шунда хотинлари: «Сизни ҳақ билан юборган Зотга қасамки, менинг ҳузуримда сувдан бошқа нарса йўқдир», деди. Кейин бошқа хотинларига одам юбордилар. У ҳам аввалгиси каби сўз айтди. Ҳаттоки барчалари: «Сизни ҳақ билан юборган Зотга қасамки, ҳузуримда сувдан бошқа нарса йўқдир», деб айтишди. Шунда Расулуллоҳ  с.а.в. : «Бу кечада (мана бу кишини) ким меҳмон қилади?» дедилар. Ансорийлардан бир киши: «Мен меҳмон қиламан, эй Аллоҳнинг Расули», деб, уйига борди-да хотинига: «Расулуллоҳ  с.а.в.  меҳмонларини ҳурмат қил», деди.

 

Бошқа ривоятда у киши хотинига: «Сенда егулик бирор нарса борми?», деди. Хотини: «Йўқ, фақат болаларимга кифоя қилгудек овқат бор», деди. Шунда у киши: «Болаларни бирор нарса ила юпатиб тур. Агар кечки овқатни хоҳлашса, ухлатиб қўй. Меҳмонимиз уйга кирганида чироғни ўчириб қўй. Меҳмонга биз ҳам еяётгандек бўлиб кўринайлик», деди. Улар овқатга ўлтиришди. Меҳмон овқат еди. Икковлари оч ҳолда ётишди. Қачонки тонг отганида ҳалиги ансорий Расулуллоҳ  с.а.в.  ҳузурларига борганида у зот: «Аллоҳ таоло сиз эр-хотиннинг бу кеча ўз меҳмонларингизга нисбатан қилган ишингиздан мамнун бўлди», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

564/2. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Икки кишига тайёрланган таом уч кишига кифоя қилади. Уч кишига тайёрланган таом тўрт кишига кифоя қилади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

Имом Муслимнинг Жобирдан р.а. қилган ривоятларида: «Бир кишининг таоми икки кишига, икки кишининг таоми тўрт кишига, тўрт кишининг таоми саккиз кишига кифоя қилади», дедилар», дейилган.

 

565/3. Абу Саид ал-Худрийдан р.а. ривоят қилинади. Биз Расулуллоҳ  с.а.в.  билан бирга сафарда эдик. Бир киши уловини минган ҳолда келиб, кўзини ўнг ва чап томонга қарата бошлади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Кимнинг эҳтиёжидан ортиқча маркаби бўлса, уни маркаби йўққа берсин. Кимнинг ортиқча таоми бўлса, таоми йўққа берсин», деб яна бошқа турли молларни ҳам зикр қилдилар. Биз бу айтган гапларини эшитгандан кейин бирор киши ортиқча молига ўзининг ҳаққи йўқ экан-да, деган қарорга келдик. Имом Муслим ривоятлари.

 

566/4. Саҳл ибн Саъддан р.а. ривоят қилинади. Бир аёл Расулуллоҳга  с.а.в.  тўқилган бир кийим олиб келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, буни сизга кийдираман, деб ўз қўлим билан тўқиганман», деди. Расулуллоҳ  с.а.в.  ўзларига керак бўлгани учун ҳам уни олдилар. Сўнгра (ичкарига кириб), изор ўрнида кийиб, бизнинг олдимизга чиқдилар. Шунда ўша ердагилардан бири: «Мунча ҳам яхши экан, шуни менга кийдиринг», деди. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Бўпти», дедилар-да, ўша ердаги мажлисда ўтириб, кейин қайтиб кетдилар. Сўнгра уйларига бориб, уни бир кийиб кўриб, ҳалиги кишига бериб юбордилар. Қавмдагилар у кишига: «Яхши иш қилмадинг, у зотнинг бирор нарса сўраган кишига йўқ демасларини яхши билар эдинг-ку», дейишди. У киши эса: «Аллоҳга қасамки, мен буни кийиш учун сўрамадим. Балки ўлганимда кафан бўлиши учун сўрадим», деди. Саҳл р.а.: «Ҳақиқатда бу кийим ўша кишига кафанлик бўлди», дедилар. Имом Бухорий ривоятлари.

 

567/5. Абу Мусодан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ашъарий жамоасининг урушда озуқалари тугаб қолай деса ёки Мадинада бола-чақаларининг таоми озайиб қолса, ўзларида бор нарсаларни бир чопонга жамлашар эди-да, кейин бир хил идишда баробар қилиб, ўрталарида тақсимлаб олишар эди. Улар мендан ва мен улардандирман», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио