Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

59-Боб.Ўз касби орқали ейиш ва тиланчиликдан сақланиш ҳамда одамлар бирор нарса берармикан, дейишдан юз ўгиришга тарғиб

Аллоҳ таоло: «Энди қачон намоз адо қилингач, ерга тарқалиб, Аллоҳнинг фазлу марҳаматидан (ризқу рўз) истайверинглар» (Жумъа сураси, 10-оят), деб айтган.

 

538/1. Абу Абдуллоҳ Зубайр ибн Аввомдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Сизлардан бирингиз арқон олиб, тоққа чиқиб, у ердан орқасига бир боғлам ўтин ортиб, уни сотиши ва Аллоҳ бу иши билан (тиланиш, тамаъдан) сақлаб қолиши сўралганида бериб-бермайдиган кишилардан тиланишдан кўра яхшироқдир», дедилар. Имом Бухорий ривоятлари.

 

539/2. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Сизлардан бирингизнинг орқасига бир боғлам ўтинни ортиб, кун ўтказиши сўралганида бериб-бермайдиган кишилардан тиланишдан кўра яхшироқдир», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

540/3. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Довуд алайҳиссалом қўллари ила меҳнат қилиб, ўз касблари орқали тирикчилик қилардилар», деб айтдилар. Имом Бухорий ривоятлари.

 

541/4. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Закариё алайҳиссалом дурадгор эдилар», деб айтдилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

542/5. Миқдод ибн Маъди Карибадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Бирор киши қўли билан меҳнат қилиб, касби орқали еган таомидан яхшироқ таом ея олмайди. Чунки Аллоҳнинг пайғамбари Довуд алайҳиссалом ҳам ўз касблари орқали тирикчилик қилардилар», деб айтдилар. Имом Бухорий ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио