Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

53-БОБ.Хавф ва ражо баёни

Билингки, бандага муносиб кўрилган ҳолат соғломлик пайтида хавф-ражода бўлиб бир хил турсин. Беморлик пайтида эса умидни кучайтирсин. Бунга шариат асоси бўлмиш Қуръон ва суннатда далиллар келган.

Аллоҳ таоло марҳамат этди:

 

«Бас, Аллоҳнинг макридан фақат зиён кўргувчи қавмгина хотиржам бўлур» (Аъроф сураси, 99-оят);

 

«Зеро, Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофир қавмгина ноумид бўлур» (Юсуф сураси, 87-оят);

 

«(Қиёмат) кунида (мўминларнинг) юзлари оқ бўлур, (кофирларнинг) юзлари қора бўлур» (Оли Имрон сураси, 106-оят);

 

«Шубҳасиз, Парвардигорингиз (кофирлар учун) азоби қаттиқ, (мўминларни эса) мағфират қилгувчи, меҳрибондир» (Аъроф сураси, 167-оят);

 

«Шак-шубҳасиз, яхшилар (яъни, мўминлар) жаннат неъматларидадирлар. Шак-шубҳасиз, фисқ-фужур қилгувчи кимсалар дўзахдадирлар» (Инфитор сураси, 13–14-оятлар);

 

«Бас, энди (у кунда) кимнинг тортилган (яхши амаллари) оғир келса, ана ўша (ҳар бир инсон) рози бўладиган – орзу қиладиган ҳаётда бўлур. Энди кимнинг тортилган (яхши амаллари) енгил келса, унинг жойи жарликдир» (Ал-Қориъа сураси, 6–9-оятлар).

443/1. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Агар мўмин Аллоҳ ҳузуридаги азобни билганида эди, бирор киши жаннатга киришидан умид қилмас эди. Агар кофир Аллоҳ ҳузуридаги раҳматни билса эди, бирор киши жаннатдан ноумид бўлмас эди», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

444/2. Абу Саид ал-Худрийдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Агар киши тобутга қўйилса ва одамлар ёки кишилар уни гарданларига қўйиб кўтарган ҳолда юришни бошласа, у тобутдаги киши солиҳ бўлса, «Мени тезроқ олиб боринглар, мени тезроқ олиб боринглар», дейди. Агар тобут ичидаги киши ёмон бўлса, «Вой бўлсин! Қаерга олиб кетмоқдасизлар?» дейди. Бу айтган сўзини инсондан бошқа ҳамма эшитади. Агар инсон ҳам эшитса, вафот этарди», дедилар. Имом Бухорий ривоятлари.

 

445/3. Ибн Масъуддан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Жаннат ҳар бирингизнинг пойабзали ипидан ҳам яқиндир. Дўзах ҳам шу кабидир», дедилар. Имом Бухорий ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио