Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

52-БОБ.Умид қилишнинг фазилати ҳақида

Аллоҳ таолонинг Китобида солиҳ банда шундай дейди:

 

«Мен ўз ишимни Аллоҳга топширурман. Зеро, Аллоҳ бандаларини кўриб тургувчидир. Бас, Аллоҳ у (имон келтирган киши)ни уларнинг ёмон макр-ҳийлаларидан сақлади» (ўофир сураси, 44–45-оятлар).

 

440/1. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Аллоҳ таоло: «Бандам гумон қилган еридан топиламан. Қаерда Мени эсласа, у билан биргадирман. Аллоҳ таоло бандасининг тавбасидан саҳрода туясини йўқотиб, кейин топиб олган кишининг хурсандчилигидан ҳам кўпроқ шод бўлади. Ким Менга бир қарич яқин бўлса, Мен унга бир газ яқин бўламан. Ким Менга бир газ яқин бўлса, Мен унга бир қулоч яқин бўламан. Ким Менга юриб келса, Мен унга югуриб бораман», деди», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

441/2. Жобир ибн Абдуллоҳдан р.а. ривоят қилинади. Бу зот: «Расулуллоҳ  с.а.в. нинг вафотларидан уч кун олдин: «Ҳар бирингиз ўлими пайтида Аллоҳ азза ва жаллага гумонини яхши қилсин», деб айтганларини эшитдим», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

442/3. Анасдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Аллоҳ таоло: «Эй одам боласи, сен Менга дуо қилдинг ва Мендан умид қилдинг. Мен эса сени гуноҳингга аҳамият бермасдан кечириб юбордим. Эй одам боласи, агар гуноҳинг осмон булутича бўлса ҳам, Менга истиғфор айтсанг, гуноҳингни кечираман. Эй одам боласи, агар Менга ер тўлалигича гуноҳ билан келиб, сўнгра Менга бирор нарсани ширк келтирмасанг, ернинг тўлалигича мағфират билан бораман», деб айтди», дедилар. Имом Термизий ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио