Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

43-БОБ.Расулуллоҳ с.а.в. оила аъзоларини ҳурмат қилиш ҳамда уларнинг фазилатлари ҳақида

Аллоҳ таоло:

 

«(Эй пайғамбар) хонадонининг аҳли, Аллоҳ сизлардан гуноҳни кетказишни ва бутунлай поклашни истайди, холос» (Аҳзоб сураси, 33-оят);

 

«(Иш) шудир. Ким Аллоҳ қонунларини ҳурмат қилса, бас, албатта (бу ҳурмат) дилларнинг тақводорлиги сабабли бўлур» (Ҳаж сураси, 32-оят), деган.

346/1. Язид ибн Ҳайёндан р.а. ривоят қилинади. «Мен, Ҳусайн ибн Сабра, Амр ибн Муслим Зайд ибн Арқамнинг р.а. ҳузурларига бордик. Қачонки, ҳузурларида ўтирсак, Ҳусайн бу зотга қарата: «Эй Зайд! Сиз кўп яхшиликларга эришдингиз, Расулуллоҳ  с.а.в.  билан кўришгансиз, ҳадисларни ўзларидан эшитгансиз, у зот билан бирга ғазотларда бўлгансиз ва орқаларида намоз ўқигансиз. Яъни, жуда ҳам кўп яхшиликларга эришгансиз. Бизга энди, эй Зайд, Расулуллоҳ  с.а.в. дан эшитган нарсаларингиздан гапириб беринг», деганларида, бу зот: «Эй жияним, менинг ёшим улғайиб қолди. У пайтим ўтиб кетди. Ёдлаган нарсаларимнинг баъзисини унутиб қўйдим. Сизларга гапириб берган нарсаларимни қабул қилинглар-у, аммо айтиб беролмасам, мени қийнаманглар», дедилар. Сўнгра: «Бир куни Расулуллоҳ  с.а.в.  Макка билан Мадина оралиғидаги Хума номли сувнинг олдида туриб Аллоҳга ҳамду сано айтиб, бизга: «Огоҳ бўлинг, эй инсонлар. Мен ҳам бир одамман. Яқин кунларда Раббим элчиси (Азроил) келсалар, мен у элчининг буйруқларига лаббай, деб бу дунёдан рихлат қиламан. Сизларга икки улкан нарса ташлаб кетмоқдаман. Уларнинг бири Аллоҳнинг китоби Қуръони каримдир. Унда адашганлар учун ҳидоят ва зулматда қолганлар учун нур бордир. Бу китобни маҳкам ушлаб, унга амал қилинглар. (Шу куни Аллоҳнинг китоби устида ташвиқ ва тарғиб қилдилар.) Сўнгра иккинчиси – менинг хонадоним ҳақидадир. Мен хонадоним хусусида Аллоҳни эсларингизга соламан. Мен хонадоним хусусида Аллоҳни эсларингизга соламан», деб ваъз-насиҳат қилдилар», дедилар. Ҳусайн р.а.: «Эй Зайд! Хонадон аҳллари ким? Хонадон аҳллари хотинлари эмасми?» деганларида, Зайд ибн Арқам: «Тўғри, хотинлари хонадон аҳлларидир. Лекин бу ердаги хонадон аҳлларидан мақсад Расулуллоҳ  с.а.в. дан кейин садақадан маҳрум этилган зотлардир», дедилар. Ҳусайн р.а.: «Улар кимлар?» деб сўраганларида, Зайд р.а.: «Улар Алининг авлодлари, Уқайлнинг авлодлари, Жаъфарнинг авлодлари, Аббоснинг авлодларидир», дедилар. Ҳусайн р.а.: «Буларнинг барчаларига садақа ҳаром қилинганми?» деб сўрагандилар, Зайд р.а.: «Ҳа», деб жавоб қилдилар». Имом Муслим ривоятлари.

Бошқа ривоятда: «Огоҳ бўлинглар, мен сизларга икки улкан нарсани ташлаб кетмоқдаман. Уларнинг бири Аллоҳнинг китобидир. У Аллоҳнинг арқонидир. Ким унга эргашса, ҳидоятда бўлади. Ким тарк қилса, залолатда бўлади», дейилган.

347/2. Ибн Умар р.а. Абу Бакр Сиддиқдан р.а. мавқуф ҳолатда қилган ривоятларида Абу Бакр р.а.: «Аҳли байт хусусида Расулуллоҳ  с.а.в. ни ҳурмат қилинглар», деб айтганлар. Имом Бухорий ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио