Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

42-БОБ.Ота-она ҳамда хотин ва қариндошларингизнинг дўстларига яхшилик қилишнинг фазилати ҳақида

342/1. Ибн Умардан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Киши отасининг дўстлари билан борди-келди алоқаларини қилиши яхшиликларнинг олийсидир», дедилар.

 

Абдуллоҳ ибн Динор р.а. Абдуллоҳ ибн Умардан р.а. қилган ривоятларида келтирилишича, бадавийлардан бўлган бир киши Макка кўчаларида Абдуллоҳ ибн Умарга р.а. йўлиқиб салом берди. Абдуллоҳ ибн Умар р.а. ўзлари миниб турган эшакка мингаштириб, бошларидаги саллаларини унга ечиб бердилар. Ибн Динор айтадилар: «Биз Ибн Умарга: «Аллоҳ шаънингизни ислоҳ қилсин, бу бадавий бўлса, озгина нарсага ҳам кўнаверса (мунча илтифот қиласиз)?», десак, Абдуллоҳ ибн Умар р.а.: «Бу бадавийнинг отаси отам Умар ибн Хаттобнинг дўстидир. Мен Расулуллоҳ  с.а.в. нинг «Киши отасининг дўстлари билан борди-келди алоқаларини қилиши яхшиликларнинг олийсидир», деб айтганларини эшитганман», дедилар».

Ибн Динор р.а. Ибн Умардан р.а. қилган бошқа ривоятларида қуйидагича келтирилади: «Ибн Умар р.а. агар Маккага сафар қилсалар, бир эшакларида борардилар. Туя минишдан зериксалар, ўшани минардилар. Ва яна бошларини танғиб юрадиган бир саллалари бор эди. Бир куни мана шу эшакда кетаётсалар, олдиларидан бир бадавий ўтиб қолди. Ибн Умар р.а. унга: «Сен фалончи ўғли пистончи эмасмисан?» дедилар. Бадавий: «Ҳа», деган эди, эшакларини унга бериб: «Буни мингин ва мана бу салла билан бошингни танғигин», деб ўз саллаларини ечиб бердилар. Шунда баъзи дўстлари: «Аллоҳ сени мағфират қилсин, туядан зерикканингда минадиган эшагингни ва бошингни танғиб юрадиган саллангни нимага бу бадавийга бериб юбординг?» дейишганида, Ибн Умар: «Расулуллоҳ  с.а.в. : «Кишининг отаси вафот этганидан кейин дўстлари билан борди-келди алоқаларини қилиши яхшиликларнинг олийсидир», деб айтганларини эшитганман. Чунки бадавийнинг отаси менинг отам Умар р.а. билан дўст эди», деб айтдилар». Буларнинг барчасини Имом Муслим ривоят қилганлар.

 

343/2. Абу Усайд Молик ибн Рабийъа ас-Соъидийдан р.а. ривоят қилинади. «Бир куни биз Расулуллоҳ  с.а.в.  ҳузурларида ўтирган эдик. Бани саламалик бир киши келиб: «Эй Аллоҳнинг расули, ота-онам вафот этишганидан кейин ҳам уларга бўлган яхшиликни давом эттиришим мумкинми?» деганида, Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ҳа, уларнинг ҳақларига дуо қилиб, гуноҳларига мағфират сўраб, аҳд-келишувларини бажариб, тирикликларида борди-келди қилинадиган қариндошлар билан алоқада бўлиб, дўстларини ҳурмат қилиш билан ота-онангга вафотларидан кейин ҳам яхшилик қилишинг мумкин», дедилар». Абу Довуд ривоятлари.

 

344/3. Оишадан р.а. ривоят қилинади. «Мен Хадичага р.а. рашк қилганимдек Расулуллоҳ  с.а.в. ни хотинларидан бирортасига рашк қилмаганман. Хадичани р.а. ҳеч кўрмаганман. Лекин бу аёл ҳақида Расулуллоҳ  с.а.в.  кўп зикр қилганлар. Гоҳида қўй сўйиб, унинг аъзоларидан баъзисини ажратиб Хадичанинг дўстларига юборардилар. Гоҳида мен Расулуллоҳга: «Гўёки дунёда Хадичадан бошқа аёл йўқдек гапирасиз», десам, у зот: «Хадича ундай эди ва бундай бўлган эди. Болаларим шу аёлдан эди», деб унинг яхшиликларини зикр қилардилар». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Бошқа ривоятда келтирилишича, «Агар қўй сўйсалар, кифоя қилгудек унинг гўштидан Хадичанинг дўстларига ҳадя қилардилар».

Яна бошқа ривоятда айтилишича эса, «Агар қўй сўйсалар, «Хадичанинг дўстларига юборинглар», деб айтардилар».

Ривоятларнинг яна бирида: «Хадичанинг сингиллари Ҳолату бинти Хувайлид Расулуллоҳ  с.а.в.  ҳузурларига кириш учун изн сўраганида, Хадичанинг овозига ўхшаш бўлгани учун уни изниданоқ (сўзиданоқ ёки товушиданоқ) таниб олдилар. Бунга хурсанд бўлиб: «Аллоҳим, (таажжубланганда шундай дейилади), бу Ҳолату бинти Хувайлид-ку», дедилар», дейилади.

345/4. Анас ибн Моликдан р.а. ривоят қилинади. «Жарир ибн Абдуллоҳ ал-Бажалий р.а. билан бирга сафарда эдим. Жарир ибн Абдуллоҳ (ёшлари мендан катта бўлса ҳам) менга хизмат қилардилар. Мен: «Бундай қилманг», десам, у киши: «Ансорлар Расулуллоҳ  с.а.в. га хизмат қилганларини кўриб, агар улардан бирортасига ҳамроҳ бўлсам, хизматларида бўламан, деб қасам ичиб қўйганман», дедилар». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио