Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

41-БОБ.Ота-онага оқ бўлиш ҳамда қариндош-уруғчиликдан узилишнинг ҳаромлиги ҳақида

Аллоҳ таоло:

 

«Агар (иймондан) юз ўгирсангизлар, яқинки, сизлар ерда бузғунчилик қилурсизлар ва қариндош-уруғларингиз (билан ҳам алоқаларингиз)ни узурсизлар. Ундай кимсаларни эса Аллоҳ лаънатлагандир, бас, уларнинг (қулоқларини панд-насиҳат эшитишдан) кар, кўзларини эса (тўғри йўлни кўра олмайдиган) кўр қилиб қўйгандир» (Муҳаммад сураси, 22–23-оятлар);

 

«Аллоҳга берган аҳд-паймонларини мустаҳкам бўлганидан кейин бузадиган, Аллоҳ боғланишга буюрган нарсаларни узадиган ва Ер юзида бузғунчилик қилиб юрадиган кимсалар ҳам борки, улар учун (Аллоҳнинг лаънати бўлур ва улар учун энг ёмон диёр – жаҳаннам бордир)» (Раъд сураси, 25-оят);

 

«Парвардигорингиз ёлғиз Унинг Ўзига ибодат қилишларингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишларингизни амр этди. Агар уларнинг (ота-онангизнинг) бирови ёки ҳар иккиси сенинг қўл остингда кексалик ёшига етсалар, уларга қараб «уф» тортма ва уларнинг (сўзларини) қайтарма! Уларга (доимо) яхши сўз айт! Улар учун меҳрибонлик билан хорлик қанотини паст тут – хокисор бўл ва: «Парвардигорим, мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаб-ўстирганларидек, Сен ҳам уларга раҳм-шафқат қилгин», деб (ҳақларига дуо қил)!» (Исро сураси, 23–24-оятлар), деб айтган.

337/1. Абу Бакра Нуфайъ ибн Ҳорисдан р.а. ривоят қилинади. «Расулуллоҳ  с.а.в. : «Сизларга кабира (улкан) гуноҳлар ҳақида хабар берайми?» деб уч марта сўрадилар. Биз: «Ҳа, айтинг, эй Аллоҳнинг расули!» дедик. Шунда у зот: «Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмоқ, ота-онага оқ бўлмоқ, – деб суяниб тургандилар, тўғри ўтириб олиб, – огоҳ бўлинглар, ёлғон сўз ва ёлғон гувоҳлик бермоқ», деб такрорлайвердилар, ҳатто биз: «Қанийди, жим бўлсалар-ку», деб умид қилдик». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

338/2. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Оссдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Кабира – улкан гуноҳлар Аллоҳга бирор нарсани шерик қилиш, ота-онага оқ бўлиш, одам ўлдириш, ёлғон қасам ичиш», дедилар. Имом Бухорий ривоятлари.

 

339/3. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Оссдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Киши ота-онасини сўкмоғи улкан гуноҳлардандир», деганларида, саҳобалар: «Киши ота-онасини ҳам сўкадими?» дейишди. Шунда Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ҳа, киши бировнинг ота-онасини сўкади. Кейин бу ҳам унинг ота-онасини сўкади», дедилар. (Яъни, бу билан у ўз ота-онасини сўккан бўлади.)  Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Бошқа ривоятда келтирилишича, «Киши ота-онасини лаънатламоқлиги кабира – улкан гуноҳлардандир», деганларида, саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг расули, киши ўз ота-онасини ҳам лаънатлайдими?» дейишди. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Киши бошқа кишининг ота-онасини сўкади. Кейин бу ҳам унинг ота-онасини сўкади», дедилар.

 

340/4. Абу Муҳаммад Жубайр ибн Мутъимдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Алоқаларни узувчи жаннатга кирмайди», дедилар. Суфён р.а. ривоятларида эса «Қариндошлик алоқаларини узувчи» бўлиб келган. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

341/5. Абу Исо Муғийра ибн Шуъбадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Албатта Аллоҳ таоло сизларга оналарга оқ бўлишни, берилиши шарт бўлган эҳсонларни ушлаб қолишни, ҳаққи бўлмаган нарсаларни талаб қилишни, қиз болаларни тириклайин кўмишни, тайини йўқ заиф сўзларни гапиришни, кўп савол беришни ҳамда молни ноўрин жойларга сарф қилишни ҳаром қилди», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио