Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

39-БОБ.Қўшнининг ҳаққи ва бу тўғридаги васиятлар баёни

Аллоҳ таоло:

 

«Аллоҳга бандалик қилинглар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилманглар! Ота-онангизга ҳамда қариндош-уруғ, етим ва мискинларга, қариндош қўшни ва бегона қўшнига, ёнингиздаги ҳамроҳингизга, йўловчи мусофирга ва қўлларингиздаги қулларингизга яхшилик қилингиз!», деб айтади (Нисо сураси, 36-оят).

304/1. Ибн Умар р.а. ва Оишадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Жаброил алайҳиссалом менга қўшни ҳақида шунчалик давомли, кўп васият қилганларидан қўшни меросхўр бўлса керак, деб гумон қилдим», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. 

 

305/2. Абу Заррдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Эй Абу Зарр, агар шўрва пиширсанг, унинг сувини кўпайтириб, қўшниларингдан ҳам хабар олгин», дедилар. Имом Муслим ривоятлари. 

Муслимнинг яна бир бошқа ривоятларида шундай келтирилади: «Абу Зарр р.а. айтди: «Дўстим Расулуллоҳ  с.а.в.  менга: «Агар шўрва пиширсанг, сувини кўпайтиргин. Ва оила аъзоларингдан бўлган қўшниларингга ҳам яхшилик ила ундан қуйиб бергин», деб васият қилдилар».

 

306/3. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Аллоҳга қасамки, мўмин эмас! Аллоҳга қасамки, мўмин эмас! Аллоҳга қасамки, мўмин эмас!» деганларида, саҳобалар томонидан «Ким у, эй Аллоҳнинг расули?» дейилди. Шунда Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ёмонликларидан қўшниси омонда бўлмаган кишидир», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Муслимнинг ривоятларида: «Ёмонликлардан қўшниси омонда бўлмаган киши жаннатга кирмайди», дейилган.

 

307/4. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Эй муслима аёллар, бир қўшни иккинчи бир қўшнисига агар қўйнинг туёғини туҳфа қилиб беришда ҳам ҳеч бир нарсани оз кўрмасин», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. 

 

308/5. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Қўшни қўшнисини деворига (ёғоч) мих қоқишдан ман қилмасин», дедилар. Сўнгра Абу Ҳурайра р.а.: «Нима учун мен сизларни бу суннатдан юз ўгирган ҳолда кўряпман?! Аллоҳга қасамки, мен суннатни кафтларингиз ўртасига қўяман (яъни, ораларингизга ташлаб, бу масъулиятдан ўзимни қутқараман)», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. 

 

309/6. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Кимки Аллоҳга ва охират кунига имон келтирса, қўшнисига озор бермасин. Кимки Аллоҳга ва охират кунига имон келтирса, меҳмонини ҳурмат қилсин. Кимки Аллоҳга ва охират кунига имон келтирса, яхши нарсаларни гапирсин ёки жим турсин», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. 

 

310/7. Абу Шурайҳ ал-Хузоъийдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Кимки Аллоҳга ва охират кунига имон келтирса, қўшнисига яхшилик қилсин. Кимки Аллоҳга ва охират кунига имон келтирса, меҳмонини ҳурмат қилсин. Кимки Аллоҳга ва охират кунига имон келтирса, яхши нарсаларни гапирсин ёки жим турсин», дедилар. Имом Муслим мана шу лафз ила ривоят қилганлар. Имом Бухорий эса баъзисини ривоят қилганлар.

 

311/8. Оишадан р.а. ривоят қилинади. «Мен: «Эй Аллоҳнинг расули, менинг икки қўшним бордир. Қайси бирларига ҳадя қилай?» десам, у зот  с.а.в. : «Эшиги яқинига», дедилар». Имом Бухорий ривоятлари. 

 

312/9. Абдуллоҳ ибн Умардан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Аллоҳ ҳузуридаги дўстларнинг яхшиси дўсти учун хайрли бўлганидир. Аллоҳ ҳузуридаги қўшниларнинг яхшиси қўшниси учун хайрли бўлганидир», дедилар. Имом Термизий ривоятлари


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио