Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

38-БОБ Кишининг ўз аҳли ва қарамоғидаги бошқа кишиларни Аллоҳга итоатли бўлишларига буюриб, ман қилинган нарсалардан узоқлаштириб, Аллоҳга мухолиф бўлмоқдан қайтариб одоб бериши вожиблиги баён

 

Аллоҳ таоло:

«Аҳлингизни намоз ўқишга буюринг ва ўзингиз ҳам (намоз ўқишда) чидамли бўлинг» (Тоҳа сураси, 132-оят);

 

«Эй мўминлар, сизлар ўзларингизни ва аҳли оилаларингизни ўтини одамлар ва тошлар бўлган дўзахдан сақланг» (Таҳрим сураси, 6-оят), деб айтган.

 

299/1. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  неваралари Ҳасан ибн Али садақага келган хурмолардан бирини оғизларига солганларида, Расулуллоҳ  с.а.в. : «Бў (ёш болани қўрқитиш учун айтиладиган ибора), ундай қилма! Уни улоқтиргин. Биз садақа емаслигимизни билмасмидинг?» дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

 

Бошқа ривоятда: «Бизга садақа ҳалол эмас», дейилган.

 

300/2. Абу Ҳафс Умар ибн Абу Салама Абдуллоҳ ибн Абдул Асаддан р.а. ривоят қилинади. «Мен ёшлик пайтимда Расулуллоҳ  с.а.в. нинг тиззаларига ўтирдим. (Овқат пайтида) қўлим товоқнинг ҳар томонидан айланганида Расулуллоҳ  с.а.в. : «Эй болакай, аввал «Бисмиллоҳ», дегин, ўнг қўлинг билан егин ҳамда ўзингнинг олдингдан егин», дедилар. Бундан кейин овқат ейиш одатим мана шу тарзда бўлди». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

301/3. Ибн Умардан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Барчаларингиз ҳомийсиз ва қўл остингиздагиларга масъулсиз. Имом ҳомийдир. Ва қўл остидагиларга масъулдир. Киши ўз аҳлига ҳомийдир. Ва қўл остидагиларга масъулдир. Хотин эрининг уйида ҳомийдир ва қўл остидагиларга масъулдир. Хизматкор бошлиғи молида ҳомийдир. Ва қўл остидагиларга масъулдир. Барчангиз ҳомийсиз ва қўл остингиздагиларга масъулсиз», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

302/4. Амр ибн Шуъайб оталаридан, оталари боболаридан қилган ривоятларида Расулуллоҳ  с.а.в. : «Болаларингиз етти ёшга кирганида намоз ўқишга буюринглар. Агар ўн ёшга кириб ҳам (намоз ўқишмаса), уларни уринглар. Ва ётоқда ораларини ажратиб, алоҳида қилиб қўйинглар», дедилар. Абу Довуд ривоятлари.

 

303/5. Абу Сурайё Сабра ибн Маъбад ал-Жуҳайнийдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Болаларингиз етти ёшга киришганида намоз ўқишни ўргатинглар. Ўн ёшга кириб ҳам (намоз ўқишмаса), уларни уринглар», дедилар. Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

Абу Довуднинг бошқа ривоятларидаги лафзда: «Болаларингиз етти ёшга етишганида намозга буюринглар» бўлиб келган.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио