Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

37-БОБ.Яхши кўрган нарсаларини инфоқ қилиш ҳақида

Аллоҳ таоло қуйидагиларни зикр қилади:

 

«Суйган нарсаларингиздан инфоқ-эҳсон қилиб бермагунингизча ҳаргиз яхшиликка (жаннатга) етмагайсиз» (Оли Имрон сураси, 92-оят);

 

«Эй мўминлар, касб қилиб топган нарсаларингизнинг ҳалол-покизаларидан ва Биз сизлар учун ердан чиқарган нарсалардан инфоқ-эҳсон қилингиз! Эҳсон қилиш учун паст-нопокларини танламангиз!» (Бақара сураси, 267-оят).

298/1. Анасдан р.а. ривоят қилинади. Абу Талҳа р.а. Мадинада ансорлар ичида хурмоси кўп бадавлат кишилардан бири эдилар. Бу зотнинг энг маҳбуб мол-мулклари масжиди Набавиййанинг рўпарасидаги Байраҳо номли боғлари эди. Расулуллоҳ  с.а.в.  бу ерга кириб, ширин, чучук сувларидан ичиб турардилар. Қачонки, «Суйган нарсаларингиздан инфоқ-эҳсон қилиб бермагунингизча ҳаргиз яхшиликка (жаннатга) етмагайсиз» ояти нозил бўлганида, Абу Талҳа р.а. Расулуллоҳ  с.а.в.  ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг расули, Аллоҳ сизга «Суйган нарсаларингиздан инфоқ-эҳсон қилиб бермагунингизча ҳаргиз яхшиликка (жаннатга) етмагайсиз» оятини туширибди. Менга мол-мулкимнинг энг суюклиси Байраҳодир. Мен бу боғимни Аллоҳ учун садақа қилдим. Унинг савоб ва ҳиссасини Аллоҳ ҳузуридан умид қиламан. Эй Аллоҳнинг расули! Буни қаерга муносиб кўрсангиз, ўша ерга сарфланг», деганида, Расулуллоҳ  с.а.в. : «Балли, яша! Мана шу фойдали ва ютуққа эриштирувчи молдир. Мен сен айтган сўзларни эшитдим. Бу ҳақда фикрим шуки, сен бу боғни ўз қариндошларинг ва яқинларинг ўртасида тақсимлаб бер», дедилар. Абу Талҳа: «Эй Аллоҳнинг расули, айтганингизни (бажонидил) қиламан», деб ўша боғларини қариндошлари ва жиянларига тақсимлаб бердилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Ривоятларда ҳадис лафзидаги арабча «робиҳун» ва «ройиҳун» сўзлари «фойда» ва «фойдаси сенга қайтувчи» деган маъноларни англатиб келган.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио